36.1 C
Узбекистан
Понедельник, 23 июня, 2025

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2025-йилнинг май ойида иккиламчи бозорда автомобиллар нархининг ўзгариши таҳлил қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи. Жорий йилнинг май ойида маҳаллий оммабоп автомобилларнинг ўртача нархи апрель ойидагига нисбатан қуйидагича арзонлашди:

  • «Onix»: кўп фойдаланилгани $800 га ($13 800 дан $13 000 га), ўртача фойдаланилгани $220 га ($13 700 дан $13 480 га);
  • «Lacetti»: кам фойдаланилгани $100 га ($14 800 дан $14 600 га); кўп фойдаланилгани $100 га ($13 000 дан $12 900 га), ўртача фойдаланилгани $75 га ($14 075 дан $14 000 га);
    -«Cobalt»: кам фойдаланилгани $144 га ($12 700 дан $12 556 га);
  • “Nexia”: ўртача фойдаланилгани $100 га ($11 000 дан $10 900 га);
  • «Spark»: кўп фойдаланилгани $100 га ($8 900 дан $8 800 га);
  • «Damas»: кўп фойдаланилгани $200 га ($7 200 дан $7 000 га), ўртача фойдаланилгани $200 га ($7 800 дан $7 600 га), кам фойдаланилгани $50 га ($8 050 дан $8 000 га).

Маҳаллий люкс автомобиллар нархи. Маҳаллий люкс автомобиллар нархи эса қуйидагича ўзгарди:

  • «Equinox»: кам фойдаланилгани $1 166 га ($34 666 дан $33 500 га);
  • «Malibu»: кам фойдаланилгани $750 га ($31 250 дан $30 500га); ўртача фойдаланилгани $1450 га ($29 950 дан $28 500 га);
  • «Tracker»: ўртача фойдаланилгани $300 га ($17 300 дан $17 000 га), кам фойдаланилгани $175 га ($18 600 дан $18 425 га) арзонлашган.
    Шунингдек, «Equinox»нинг ўртача фойдаланилгани апрель ойидагига нисбатан $700 га ($29 800 дан $30 500 га), кўп фойдаланилгани $200 га ($26 000 дан $26 200 га) қимматроқ таклиф этилган бўлса, кўп фойдаланилган «Tracker» ($16 000) нархида ўзгариш кузатилмади.

Электромобиллар нархи. Мазкур даврда ўртача фойдаланилган BYD «Song Plus EV Champion» $150 га ($ 26 350 дан $26 200 га) арзонлашган бўлса, бошқа электромобилларнинг ўртача нархи қуйидагича бўлди:

  • BYD «Han»: ўртача фойдаланилгани $2000 га ($32 000 дан $34 000 га), янгиси $1 100 га ($31 900 дан $33 000 га);
  • BYD «Song Plus EV Champion» : янгиси $1100 га ($27 800 дан $28 900 га);
  • BYD «Yuan Up»: ўртача фойдаланилгани $850 га ($19 300 дан $20 150 га), янгиси $406 га ($20 500 дан $20 906 га) қимматлашди.

Хорижий автомобиллар нархи. Жорий йилнинг май ойида хорижий автомобиллар нархи сезиларли даражада арзонлашди:

  • Kia «Carnival»: кўп фойдаланилгани $3 500 га ($36 000 дан $32 500 га), кам фойдаланилгани $2 028 га ($47 000 дан $44 972 га), ўртача фойдаланилгани $1 000 га ($46 000 дан $45 000 га);
  • Kia «Sorento»: кўп фойдаланилгани $2 100 га ($35 250 дан $33 150 га), ўртача фойдаланилгани $1 700 га ($38 000 дан $36 300 га);
  • Kia «K5»: кам фойдаланилгани $2 777 га ($32 000 дан $29 223 га), кўп фойдаланилгани $350 га ($25 300 дан $24 950 га), ўртача фойдаланилгани $150 га ($27 150 дан $27 000 га);
  • Kia «Sportage»: кўп фойдаланилгани $2 250 га ($28 500 дан $26 250 га), ўртача фойдаланилгани $200 га ($30 000 дан $29 800 га);
    -Hyundai «Elantra»: кўп фойдаланилгани $1 000 га ($21 000 дан $20 000 га), ўртача фойдаланилгани $301 га ($21 201 дан $ 20 900 га);
  • Kia «Seltos»: кўп фойдаланилгани $1 000 га ($23 000 дан $22 000 га), ўртача фойдаланилгани $409 га ($24 850 дан $24 441 га) азронлашди. Шунингдек, кам фойдаланилган «Elantra» ва «Sorento» мос равишда $116 ($24 112 дан $24 228 га) ва $1 250 га ($43 250 дан $44 500 га) қимматлашди.

Автомобилларни гуруҳларга ажратиш бўйича батафсил маълумот олиш учун аввалги таҳлилларга қаранг. (https://t.me/ifmr_public/5833)

Нархларни таҳлил қилишда маълумотлар olx.uz платформасидан веб скрепинг (web scraping) орқали тўпланди. Бунда май ойи учун 15,5 мингта, апрель ойи учун 15,5 мингта маълумотдан фойдаланилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Мўғулистонга боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг таклифига биноан 24-25 июнь кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда...

Больше похожих статей

×