40 C
Узбекистан
Вторник, 24 июня, 2025

Тошкент аэропортида транспорт соҳаси ходимларининг фарзандлари учун экскурсия ташкил этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -


Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида Тошкент аэропортида транспорт соҳаси — Тошкент метрополитени, “Тошшаҳартрансхизмат” аксиядорлик жамияти ва Транспорт вазирлиги ходимларининг фарзандлари учун экскурсия ташкил этилди.

«Uzbekistan Airports Handling» компанияси ходимлари болаларга мамлакатнинг асосий ҳаво бандаргоҳи қандай яшаши ва фаолияти ҳақида айтиб беришди. Йўловчилар ва багаж қандай рўйхатга олинади, улар самолётга қандай етказилади, йўловчилар паспорт назорати ва хавфсизлик текширувидан қай тарзда ўтади, буларнинг барчаси ҳақида болакайларга сўзлаб берилди.

Пойтахт аэропортида жойлашган «Силк Aвиа» авиакомпанияси ходимлари болаларга дунёдаги энг машҳур қисқа масофага учувчи самолётлардан бири — AТР 72-600 ҳақида сўзлаб беришди. Самолёт қандай қилиб ҳавога кўтарилади, унга қанча йўловчи сиғиши мумкин, нима учун «пропеллерлар» керак, нега тоғларни айланиб учиш лозим ва Самарқандга учиб боришга қанча вақт кетади — булар кичик меҳмонлар берган саволларнинг кичик бир қисми эди.
Июн ойида Тошкент аэропорти ҳудудида болалар учун яна бир нечта экскурсиялар ташкил етилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×