Қорақалпоғистон Республикаси Жуқроғи Кенгеси ва Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги,мудофага кўмаклашувчи “ Ватанпарвар” ташкилоти бошчилигида Мўйноқда IV халқаро «Rally Maynak» экстремал автомобиль мусобақасига старт берилди.
Халқаро даражадаги ушбу тадбир 4 маротаба ўтказилаётган бўлиб, нафақат Қорақалпоғистон балки Ўзбекистон миқёсидаги кўпгина хорижий туристларни жалб қилувчи ўзига хос тадбир бўлиб хисобланади. «Rally Muynak» экстремал автомобиль мусобақалари дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 5-январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5611-с қарорига мувофиқ 2019-йил ўтказилган бўлиб, кўпгина экстремал туризм шайдоларини ва хорижий мехмонлар орасида катта қизиқиш уйғотган эди.
Шу муносабат билан, Коракалпоғистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигининг ташаббуси билан ушбу тадбирни бундан буён камар ташкиллаштириш бўйича таклифлар киритилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг махсус қарори билан тасдиқланди. Сўнгги йилларда мазкур мусобақаларга бўлган қизиқиш Россия Федерацияси ва Марказий Осиё давлатларининг спортчилари орасида борган сари кўпайиб бормоқда. Хусусан 40дан зиёд автомобиль, 20дан зиёд мотоцикллар ва 10дан зиёд баггиларда умумий хисобда 150га якин спортчилар иштирок этиб келмокда.
Мусобака трассасининг умумий узунлиги 425 километр бўлиб, ушбу масофанинг аксарият қисми Усюрт текислиги ва Орол денгизининг тубидаги экстремал (пулсиз) ҳудудлардан иборат. Мотокросс ва автокросс (БАПИ) мусобақалари махсус трассада ўтказилади. Мусобақаларда двигатель хажми 1600см3 ва 2000см3 бўлган махсус ускуналанган спорт автомобиллари, шу билан бирга двигатель хажми 1600см3 бўлган «БАГГИ» спорт автотранспортлари хамда двигатель хажми 152 см3 дан 500 см3 гача бўлган мотоцикллар иштирок этади.
Мусобақа якунлари эртага 27 май куни эълон қилинади ва ғолиблар тақдирланади.
nuz.uz учун махсус Мўйноқдан
Хайрулла Касимов