Туркистон вилоятидаги “Казигурт” божхона постида юзлаб юк машиналари кунлаб навбат кутмоқда.
Бу ҳақда Sputnik Қозоғистон хабар берди.Навбат жуда секин ва фақат кундузи юряпти, дейди юк ташувчилар. Уларнинг сўзларига кўра, айримлар чегарадан алоҳида тўлов эвазига ўтмоқда.
Маҳаллий божхона органида ҳолатни “Капланбек” назорат-ўтказиш пунктининг реконструкция қилиниши билан боғлашмоқда.
Қозоғистон юк машиналарининг километрлаб навбатлари туфайли Ўзбекистон билан чегарадаги барча назорат-ўтказиш пунктларини текширишмоқчи «Куни кеча Қозоғистон томони Ўзбекистон давлат органлари билан учрашув ўтказди», — деб хабар қилди Давлат даромадлари қўмитаси.