34.3 C
Узбекистан
Среда, 25 июня, 2025

Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик дастурини имзолади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон ва ХХР ташқи ишлар вазирлари Бахтиёр Саидов ва Цин Ган Сиан шаҳрида икки мамлакат ташқи сиёсат идоралари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзолади.

«Ўзбекистон ва Хитой ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладик», — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.

Қайд этилишича, икки давлат ташқи сиёсат идоралари барча соҳаларда стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги фаол ва жадал алмашинувларни рағбатлантириш тарафдоридир.

Бундан олдин Хитой ўзбекистонликларнинг мамлакатга кириш тартибини соддалаштирмоқчи экани хабар қилинганди. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Хитой раҳбарларининг учрашуви якунлари бўйича қўшма баёнотда айтилган.

«Томонлар 2019 йилда Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ўртасида ишбилармон доиралар вакиллари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисида имзоланган битим икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, иқтисодий, савдо ва сармоявий ҳамкорлик учун кенг истиқболларни очиб берганини таъкидладилар.

ХХР Хитой фуқаролари учун Ўзбекистонга 10 кунлик визасиз кириш режими бўйича сиёсатни юқори баҳолайди ва Ўзбекистон фуқароларининг Хитойга киришини осонлаштириш чораларини кўришга тайёр», — дейилади ҳужжатда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×