34.3 C
Узбекистан
Среда, 25 июня, 2025

ИИВ Академияси курсанти “Илҳом” мукофотига сазовор бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,640участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида “Илҳом” мукофоти танлови ғолибларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди. Адабиёт байрамида қатор вазирлик ва идоралар мутасаддилари, шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар ҳамда ёшлар жамоатчилиги вакиллари иштирок этди.

Тадбир аввалида сўз олганлар муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан таъсис этилган ва анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган танлов ёшларнинг адабиётга қизиқишини янада ошириш, уларни баркамол авлод этиб тарбиялаш, ёзувчи ва шоирларимиз ибратли ҳаёти ҳамда бой ижодий меросини чуқур ўрганишда мустаҳкам таянч бўлаётгани эътироф этишди.

Айтиш жоизки, танловнинг олий таълим муассасалари доирасида ташкил этилган саралаш босқичида ўн мингдан ортиқ ёшлар иштирок этди. Республика босқичига 58 та олий таълим муассасасидан 105 та ижодий иш қабул қилинди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан 3 та асосий ва 6 та рағбатлантирувчи мукофот учун ғолиблар сараланди.

Тадбирда ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда эълон қилинди. Урганч давлат университети ўқитувчиси Акбар Отабоев “Илҳом” танлови ғолиби деб эътироф этилиб, унга “Spark” автомобили топширилди. ИИВ Академияси курсанти Жавоҳир Бафоев фахрли иккинчи ўрин ва 30 миллион сўм мукофотга сазовор бўлди. Халқаро қишлоқ хўжалиги университети талабаси Асадбек Рўзиевга эса учинчи ўрин ва 15 миллион сўм мукофот насиб қилди.

Ғолиблар диплом ва статуэтка билан тақдирланди. Бундан ташқари, яна олти нафар иштирокчи рағбатлантирувчи мукофотларга муносиб деб топилди.

ИИВ Академияси Ахборот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×