20.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Ўзбек—қозоқ махсус бўлинмалари ҳамкорлигида “Қалқон-2023” махсус тактик ўқуви ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент ҳарбий округининг “Aнгрен” дала ўқув майдонида Ўзбекистон ва Қозоғистон Қуролли Кучлари махсус бўлинмаларининг ҳамкорлигидаги “Қалқон-2023” махсус-тактик ўқувларининг асосий фазаси бўлиб ўтди. Мазкур жараённи ҳар икки мамлакат мудофаа вазирлари бевосита кузатдилар.
Бугунги кунда дунёнинг турли минтақаларида нотинчлик, кескинлик ва қуролли тўқнашувлар ўзаро мулоқотларда ҳал қилувчи куч сифатида намоён бўлаётгани ва уларнинг минтақамиз яқинида юз бераётгани ўзаро ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигимизни янада кучайтиришга ундамоқда. Ҳамкорликдаги мазкур махсус-тактик ўқуви ҳам икки мамлакатнинг ҳарбий соҳадаги узоқ йиллик тарихий асосларга эга дўстона муносабатларнинг яна бир тимсолига айланди.

Ўқув режасига мувофиқ ҳарбий хизматчилар Чегара қўшинларининг тезкор куч ва воситалари билан ҳамкорликда шартли душманни яксон этиш бўйича ҳаракатлари бошланди. Дастлаб махсус бўлинмалар учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланган ҳолда разведка-қидирув ҳаракатларини олиб бориб, душман йўналишини аниқладилар.

Шундан сўнг, шартли душман жойлашган ҳудуд миномётлар ёрдамида ўққа тутилди. Махсус бўлинмалар замонавий қуролли можаролар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда янги тактик усулдан фойдаланишди. Бунда, белгиланган вазифани бажариш чоғида оловли қўллаб-қувватлов гуруҳига енгил зирҳланган автомобиллар, жанговар вертолётлар ҳамроҳлик қилди ва шартли душман батамом яксон этилди.

Ҳамкорликдаги жанговар ҳаракатлар тажрибаси бугунги кунда артиллерия ҳисобларининг мустақил ҳаракати муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатиб берди. Ҳамкорликдаги ўқувлар давомида ҳарбий хизматчиларнинг юқори касбий тайёргарлиги, бирдамлиги ва топширилган вазифани аъло даражада уддалашга қодир эканликлари намоён бўлди.

Мудофаа вазирлиги Aхборот ва оммавий
коммуникациялар департаменти

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×