Ҳарбий хизматчиларнинг оилалари ўртасида миллатимизга хос бўлган миллий урф-одатлар, қадриятлар, замонавий турмуш тарзини тарғиб этиш, ҳар томонлама намуна бўла оладиган ҳарбий хизматчи оиласини шакллантириш мақсадида турли мавзуларда кўрик-танловларни ўтказиш Мудофаа вазирлиги қўшинларида яхши анъанага айланган.
Хусусан, Марказий ҳарбий округга қарашли Навоий гарнизонида ҳарбий хизматчилар оилалари ўртасида “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласиман” шиори остида ўтказилган “Ибратли ҳарбий оила” кўрик-танлови ҳам ана шундай эзгу мақсадларни ўзида мужассам этган. Ҳарбий оилалар танловда 4 та шарт бўйича, жумладан, “Мустаҳкам оила — жамият таянчи”, “Она — моҳир яратувчи”, “Фарзандим — дилбандим” ва “Буюк аждодлар сиймоси” шартлари бўйича ўзаро беллашди.
Танловда фаол иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган “Ибратли ҳарбий оила” эгаларига округ босқичига йўлланма, диплом ва қиммат баҳо совғалар билан тақдирланди.
Манба:mudofaa.uz