23.2 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

Янги таҳрирдаги Конституцияда адолатли солиқ сиёсатини амалга ошириш мустаҳкамланмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда мамлакатимизда солиқ тизимида жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Натижада солиқ тўловчиларнинг сони ҳамда тўланаётган солиқ миқдори ҳам йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу ўз навбатида мамлакатнинг бюджетини молиявий жиҳатдан мустаҳкамланишига, давлатнинг иқтисодий қудратини оширишга олиб келади.

Таҳлилларга кўра мамлакатимизда 2017 йилдан бошлаб солиқ тизимида туб ислоҳотлар бошланди. Натижада 2019 йилнинг декабрь ойида янги таҳрирдаги Солиқ кодекси қабул қилинди. Ўтган давр мобайнида 120 дан ортиқ янги қоидалар амалиётга жорий этилди. Солиқлар сони 13 тадан 9 тага, мулк солиғи ставкаси 5 фоиздан 1,5 фоизга, қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 12 фоизга туширилди. Иш ҳақига нисбатан солиқ юки қарийб 2 бараварга камайтирилди.

Мамлакатимизнинг макроиқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, соғлом рақобат муҳитини таъминлаш, яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш, солиқ тўловчиларни солиқдан қочиш ҳаракатларини чеклаш борасида бир қанча тизимли ишлар амалга оширилди.

Олиб борилаётган ислоҳотларга таянган ҳолда миллий иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш, келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 бараварга ошириш, 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулотни 4 000 АҚШ долларига етказиш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш учун замин яратиш белгиланган. Шу билан бирга юртимизда макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва йиллик инфляция даражасини босқичма-босқич 5 фоизгача пасайтириш, давлат бюджети тақчиллигини қисқартириш ҳамда 2023 йилдан ички маҳсулотга нисбатан унинг улушини 3 фоиздан ошиб кетмаслини таъминлаш каби мақсадлар назарда тутилган.

Мазкур вазифаларни амалга оширишда албатда мамлакатимизда адолатли солиқ сиёсатини ишлаб чиқиш, уни амалиётга жорий этиш ва мазкур ҳаракатларни давлат даражасида кафолатлаш зарур бўлади. Бунинг учун амалдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 63-моддасига “Солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги керак” – деган янги нормани киритилиши тавсия қилинмоқда.

Мазкур норма келусида янгиланаётган Конституцияда ўз аксини топса, бу биринчидан, ваколатли давлат органлиги томонидан солиқ ва йиғимларни жорий этишда аҳолининг иқтисодий, ижтимоий ва тўлов қобилияти имкониятларини эътиборга олишга асос бўлади. Иккинчидан, тадбиркорларнинг фаолият тури, шакли ҳамда тўлаш қобилиятига қараб уларнинг фаолиятига адолатли солиқ механизмларини жорий этиш зарурати пайдо бўлади. Учинчидан, ортиқча ва мантиқсиз солиқлардан, турли йиғимлардан воз кечилишига ҳамда айрим жарима тўловлари миқдорларини қайта кўриб чиқишга сабаб бўлади.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, янгиланаётган Конституцияда солиқ ва йиғимларни адолатли бўлиши тўғрисидаги норма ўз ўрнини топадиган бўлса бу албатта солиқ тўловчилар учун ижтимоий адолатни таъминланишига, тадбиркорлар учун рақобат шароитини яратилишига, бизнес қилиш учун имкониятларни кенгайишига ҳамда тадбиркорлар учун иқтисодий рағбатлантириш механизмларини ишлашига олиб келади.

Нодирбек Расулов

Иқтисодиёт фанлари доктори.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда ўтказиладиган от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасида 11 та давлат иштирок этади

Тошкентда анъанавий тарзда ўтказиб келинадиган от спортининг конкур йўналиши бўйича Евросиё лигасининг навбатдаги босқичи бошланди. Жаҳон кубогига саралаш вазифасини...

Больше похожих статей

×