14.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Айбсизлик презумпцияси такомиллашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси томонидан айбсизлик презумпцияси чекиниб бўлмайдиган ва чеклаб бўлмайдиган мутлақ ҳуқуқ сифатида эътироф этилган.

Бугунги кунда айбсизлик презумпцияси инсон ҳуқуқларига оид энг муҳим стандартлардан бири сифатида қуйидаги таркибий элементлардан ташкил топган:

– айбни исботлаш мажбурияти айблов тарафнинг зиммасига юкланади;

– айб асосланган шубҳалар бўлмаган ҳолда исботланмагунча, айбдорликка доир шубҳа қилиб бўлмаслигини кафолатлайди;

– шубҳалар доимо айбланувчи фойдасига ҳал қилиниши кафолатланади ва жиноят содир этганликда айбланувчига нисбатан ушбу тамойилга мувофиқ муносабатда бўлиш талаб этилади.

Эниликда Бош қонунимизда айбсизлик презумпциясининг барча жиҳатлари тўлиқ ўз ифодасини топмоқда. Буни қуйидагиларда кўриш мумкин:

Биринчидан, шахснинг айби қонунда назарда тутилган тартибда ошкора суд муҳокамаси йўли билан исботланмагунча ва суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан белгиланмагунча айбсиз деб ҳисобланиши белгиланмоқда.

Шахсни айбдор, деб топишга фақат суд ваколатли эканлиги айбсизлик презумпциясининг олтин қоидаларидан бири ҳисобланади. Суддан бошқа органлар ҳар қандай ҳолатда ҳам шахсни айбдор деб топишга ҳақли эмас.

Иккинчидан, айбланувчига ўзини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар таъминланади. Айбланувчи ҳар доим ҳимояланиш имкониятга эга бўлиши лозим. Айбланувчига ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш имконияти кафолатланади.

Учинчидан, айбдорликка оид барча шубҳалар, агар уларни бартараф этиш имкониятлари тугаган бўлса, гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдасига ҳал қилиниши  назарда тутилмоқда.

Шахснинг айбига оид аниқланиши лозим бўлган аммо тергов йўли билан исботлашнинг имкони бўлмаган ҳар қандай ҳолат гумон қилинувчининг, айбланувчининг, судланувчининг ёки маҳкумнинг фойдаси ва манфаатларидан келиб чиқиб ҳал этилади.

Тўртинчидан, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас ва исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Афсуски, баъзи ҳолатларда гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ўзининг айбсизлиги тўғрисида алиби ва бошқа далиллар талаб этилади.

Шахс ўзининг айбсизлигини исботлаб беришга мажбур эмаслиги тўғрисидаги қоида халқаро ҳужжатларда ҳам ўзининг ифодасини топган. Исбот қилиш суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан амалга оширилиши керак. Шахсни ҳам жавобгарликка тортиб ҳам ундан ўз айбсизлигини исботлаб беришни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Бешинчидан, ҳеч ким ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмас. Суд ва терговда шахсни ўзига ва оила аъзоларига қарши гувоҳлик беришга мажбур қилиш унинг манфаатларига асло тўғри  келмайди. Қолаверса, миллий менталитетимизда оила аъзолари ва қариндошлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат муҳим қадрят сифатида тушунилади. Отанинг ўз фарзандига, фарзанднинг отасига, ака-ука ва опа-сингиллар бир бирига қарши гувоҳлик бериши оилавий қадрятларимизга ҳам мос эмас. Шу сабабли шахснинг ўзига ва яқин қариндошларига қарши гувоҳлик беришга мажбур эмаслиги тўғрисидаги норма айбсизлик презумпциясини миллий менталетимиз асосида янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Олтинчидан, агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслигининг белгиланиши суд ва терговда шахс манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича янги кафолатлар тақдим этади.

Гап шундаки, шахснинг айбига оид далиллар етарли бўлмаганда унинг ўз айбига иқрор бўлганлиги тўғрисидаги ягона далил билан чекланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биргина ўз айбига иқрор бўлганлиги билан шахсни жавобгарликка тортиш ва жазога ҳукм қилиш адолат ва мантиқ мезонларига асло тўғри келмайди. Эндиликда шахсни айблаш учун далиллар етарли бўлмаганда айбига иқрорлик олиш учун қўрқитиш, унга таҳдид қилиш ва босим ўтказиш ёки қийноқ қўллаш ҳолатларига йўл қўйилмайди.

Эътиборли жиҳат, гумонланувчи ва айбланувчиларни ўз ҳоҳишисиз гапиртириш, ўз айбини тан олдиришга мажбурлаш ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида тергов жараёнида жим туриш, яъни сукут сақлаш ҳуқуқи Конституция даражасида белгиланмоқда.

Шунингдек, инсонларни бошқа далиллар бўлмаган ҳолларда фақат ўзининг айбига иқрорлиги сабабли айбдор деб топиш тақиқланяпти. Бу эса турли тазйиқлар билан жиноятни кимнингдир бўйнига қўйишдан сақлайди. Яъни, энди бошқа бирорта далил бўлмаса, кимнингдир турли босимлар остида “шу ишни мен қилдим” деб тан олишидан фойда йўқ.

Шундай қилиб айбсизлик презумпциясининг Конституция билан мустаҳкамланиши судланаётган фуқароларнинг умуминсоний ҳуқуқларга риоя этилиши ва тергов ва суд жараёнларидаги ҳамда жазони ижро этишда муҳим инсонпарвар қоидалар жорий этилишини кафолатлайди.

Фарход ПРИМОВ,

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Унда Сенатнинг...

Больше похожих статей

×