22.6 C
Узбекистан
Среда, 24 апреля, 2024

“Хабеас корпус” шахсий даҳлсизликнинг конституциявий кафолатларини кучайтиради 

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги таҳрирдаги Конституциянинг 27-моддасида ушланган шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кучайтиришга қаратилган қоидаларни киритиш таклиф этилмоқда. Хусусан, умумэътироф этилган “Хабеас корпус” институтини татбиқ этиш назарда тутилмоқда.

“Хабеас корпус” институти ҳибсга олиш, қамоққа олиш ва қамоқда сақлашга фақат суднинг қарори билан рухсат берилишини назарда тутади. Суднинг қарорисиз шахс қирқ саккиз соатдан ортиқ муддат ушлаб турилиши мумкин эмас.

Мамлакатимизда “Хабеас корпус” институти миллий жиноят-процессуал қонунчилигида 2008 йилда қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқи прокуратурадан судларга ўтказилганидан бери мустаҳкамланган. Кейинги йилларда тергов устидан суд назоратининг ушбу шакли процессуал мажбурлов чораларига ва шахснинг дахлсизлиги билан боғлиқ бир қатор тергов ҳаракатларига рухсат бериш ҳуқуқини судларга бериш орқали аста-секин кенгайтирилди. Бугунги кунга келиб, суд томонидан рухсат бериладиган процессуал мажбурлов ва тергов ҳаракатларининг сони 10 тага етди.

Хабеас корпус” институти Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида мустаҳкамланган ва деярли барча фундаментал халқаро ҳужжатларда ҳам ўз аксини топган. Мазкур ҳужжатларда ҳеч ким ўзбошимчалик билан ҳибсга олиниши, ушлаб турилиши ёки сургун қилиниши мумкин эмаслиги қатъий белгиланган.

Бундан ташқари, Хабеас корпус” институти АҚШ, Германия, Италия, Испания, Австрия, Буюк Британия, Португалия ва бошқа мамлакатлар конституцияларида ўз аксини топган.

Таъкидлаш жоизки, 2017 йилда жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатгача қисқартирилди. Шундай қилиб, ушлаб туришнинг процессуал муддатлари Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пакт нормаларига мослаштирилди.

Шу билан бирга, агар ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилиги судда исботланмаса, шахс дарҳол озод қилиниши керак.

Конституциянинг янги таҳририда Хабеас корпус” институти катта аҳамиятга эга. Унинг қўлланилиши ушлаб турилганларга нисбатан вужудга келиши мумкин бўлган босимнинг олдини олишга, билиб-билмай ўз-ўзини айблаш ҳолларини камайтиришга, шахс ҳуқуқлари ва эркинликларининг конституциявий кафолатларини таъминлашга, шунингдек ушлаб туришни амалга оширувчи органларнинг ваколатлари ва шахснинг ажралмас ҳуқуқлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга имкон беради.

Шу билан бирга, таклиф этилаётган қоида мамлакатимизнинг инсон ҳуқуқларига содиқлигини ва умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ нормаларининг устунлигини тан олишини яна бир бор тасдиқлайди

Людмила Югай

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Наманганда археологик ёдгорликларни бузиб, уй қурмоқчи бўлган шахс ушланди

Прокуратура органлари томонидан Маданий мерос агентлиги билан биргаликда тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва сақлашга қаратилган тизимли назорат тадбирида Наманганда...

Больше похожих статей

×