18.3 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

Узлуксиз таълим тизимини такомиллаштиришда конституциявий ислоҳотлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги таҳриридаги Конституциянинг 50-моддасида узлуксиз таълим тизимини, унинг ҳар хил турлари ва шаклларини, яъни давлат ва нодавлат таълим ташкилотларини ривожлантиришни давлат даражасида қўллаб-қувватлаш таклиф этилди.

Бу дегани, мактабгача таълим ва тарбияни ривожлантириш учун қулай шароит яратилади, шунингдек, бошланғич касб-ҳунар таълими олишни кафолатлайди. Таълим ташкилотларида алоҳида таълимга муҳтож болалар инклюзив таълим ва тарбия билан таъминланади.

Шуни таъкидлаш керакки, Конституциявий ислоҳотлардан аввал мактабгача таълим тизими конституциявий ва ҳуқуқий нуқтаи назардан тартибга солинмаган. Бугунги кунда эса, мамлакатимизда мактабгача ёшдаги болаларни таълим муассасалари томонидан ҳар томонлама қамраб олиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Белгиланган мақсадларга эришиш мақсадида 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиб, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини ривожлантириш Консепцияси қабул қилинди.

Ўзбекистонда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси бугунги кунда 4,6 фоизга ошди. 2022 йилда 1811 та янги болалар боғчалари иш бошлади: 219 та давлат; 1346 та оилавий; 169 та давлат-хусусий шериклик асосидаги нодавлат болалар боғчалари, 77 та хусусий болалар боғчалари.

Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳозирда республикада 29 минг 420 болалар боғчаси фаолият кўрсатмоқда. Уларда мактабгача ёшдаги болаларнинг 2,1 миллион ёки 71,8% болалар тарбияланмоқда. 2023 йилда ҳукумат 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълим муассасаларига қамраб олишни даражасини 74,4 фоизга ва 6 ёшли болаларни қамраб олишни эса 92% гача етказишни режалаштирмоқда. Бунинг учун давлат-хусусий шериклик асосида 1600 та нодавлат ва оилавий болалар боғчалари қурилади.

Янги таҳрирдаги Конституцияга киритилган ўзгартиришлар нафақат давлат таълим ташкилотларига, балки нодавлат, хусусий таълим ташкилотлари ва таълим ташкилотларига ҳам тааллуқлидир.

Ушбу йўналишда сўнгги йилларда 10 000 дан ортиқ умумтаълим мактаблари, 150 хусусий мактаб, 2500 нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилган.

Ўзбекистонда инклюзив таълимни қўллаб-қувватлаш масаласига келсак, бу алоҳида таълимга муҳтож болаларнинг таълим олишини такомиллаштириш ва уларга кўрсатилаётган таълим хизматлари сифатини ошириш зарурати туфайли юзага келди.

Инклюзив таълим барча болалар учун бир хил шароитда таълим олишни ўз ичига олади. Яъни, ногирон бола соғлом болалар каби тенг шароитларда ўқиши керак. Зеро, ижтимоий давлат моделини амалга оширишда нафақат ногирон болаларнинг мамлакатнинг таълим маконига мослашиши, уларни шакллантириш, тарбиялаш ва ўқитиш учун шароит яратиш керак.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Конституцияси, 41-моддасида ҳар ким таълим олиш ҳуқуқига эга эканлиги ва давлат бепул умумий таълимни кафолатлаган бўлса-да, мактабгача ва инклюзив таълимга нисбатан ҳеч қандай мажбуриятларни ўз зиммасига олмаган.

                                                                                 Ранохон Турсунова,

тарих фанлари доктори.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×