28.3 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида “Конституция ўзимизники” шиори остида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича навбатдаги тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Мудофаа вазирлигининг масъул офицерлари, билим юрти вакиллари, курсантлар, ўқитувчи ва профессорлар, чирчиқлик фаол ёшлар иштирок этган тадбирда дастлаб истеъфодаги ҳарбий Абубакр Наврўзов сўз олиб, Ўзбекистон армиясининг салоҳияти ҳақида гапирди.

“Юрт тинчлиги деган сўзни биз ҳарбийлар жуда яхши биламиз. Тинч юртда тараққиёт бўлади. Сўнгги йилларда қуролли кучларимизни ривожлантириш бўйича улкан ишлар олиб борилди. Натижада Ўзбекистон Қуролли кучлари жаҳондаги 40 та энг кучли армиялар қаторига қўшилди. Дунё мамлакатларида бўлиб ўтаётган мусобақаларда бизнинг ҳарбийларимиз фахрли ўринларни олиб қайтмоқда.

Бу мусобақаларда кучли давлатларнинг кучли армиялари иштирок этаётганини ҳисобга олсак, бу ғалабаларимиз қадри нақадар юқори эканини тушунамиз. Бугун жаҳондаги ҳарбий мутахассислар бундан ҳайратланмоқда. Ўзбекистон буюк ва Ўзбекистоннинг Қуролли кучлари ҳам буюк ва бундан кейин ҳам буюк бўлади”, — дейди Абубакр Наврўзов.

2000 йил Сариосиё воқеаларида душманга қарши урушда вафот этган ҳарбий хизматчи Нариман Абкелямовнинг хотини, кичик сержант Луиза Абкелямова Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртида Конституциявий қонун лойиҳаси бўйича бўлиб ўтган тарғибот тадбирида Ўзбекистонда ҳарбий хизматчиларга яратилган имконият ҳақида сўз юритиб, барчани референдумда фаол иштирок этишга чорлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президентлар Ўзбекистоннинг Душанбедаги элчихонаси янги биносини тантанали равишда очдилар

Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатимизнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбарлари рамзий...

Больше похожих статей

×