35.7 C
Узбекистан
Вторник, 8 июля, 2025

Маданият ва туризм вазирлиги “Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги” дея эътироф этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган “PATWA International Travel Awards 2023” йиллик тадбирида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги “Марказий Осиёдаги йилнинг энг яхши туризм вазирлиги” нуфузли мукофоти билан тақдирланди.

Мукофотни Маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари Улуғбек Аъзамов қабул қилди.Таъкидлаш жоизки, » PATWA » ҳар йили дунёдаги энг йирик саёҳат ярмаркаси ҳисобланган «ITB Berlin» («Internationale Tourismus-Börse Berlin») доирасида “PATWA International Travel Awards”  тадбирини ташкил қилади.

Тадбирда 7 мингдан ортиқ журналист, экспонент ва 180 мамлакатдан сайёҳлик соҳасидаги мутахассислар иштирок этди.  

“PATWA International Travel Awards” мукофоти авиация, меҳмонхоналар, сайёҳлик агентликлари ва операторлари, сайёҳлик йўналишлари, давлат идоралари, вазирликлар, хизмат кўрсатувчи провайдерлар каби туризмни ривожлантиришда иштирок этган шахслар ва ташкилотларга берилади.  

Маълумот учун, 7-9 март кунлари Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтган «ITB Berlin» туризм кўргазмасида Ўзбекистон миллий стенди намойиш этилди.

манба:ЎзА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×