35.8 C
Узбекистан
Среда, 16 июля, 2025

Ўзбекистон Президентининг “Марказий Осиё – Европа” саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга ташрифи ҳамда Европа кенгаши Президенти Ш.Мишелнинг Ўзбекистонга ташрифи (жорий йил 27-28 октябрь) юзасидан

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

  1. Кўп жиҳатдан Ўзбекистоннинг ташаббуслари туфайли Марказий Осиё ушбу минтақадан ташқаридаги йирик давлатлар ва нуфузли халқаро ташкилотлар учун алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда. Улар орасида Европа Иттифоқи (ЕИ) муҳим ўрин тутади.

МО давлатлари раҳбарлари ва Европа кенгаши Президенти даражасидаги “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” саммити илк бор ўтказилмоқда. Бу эса сиёсий мулоқотнинг юксак даражага кўтарилгани, шунингдек, хавфсизликни таъминлаш ва барқарор ривожланишнинг глобал архитектурасида МОнинг аҳамияти ўсаётганлигидан далолатдир.
ЕИ ташқи сиёсатида минтақанинг устувор аҳамияти 2019 йилда қабул қилинган ЕИнинг 2019 йилда қабул қилинган Марказий Осиё бўйича янги стратегиясида пайдо бўлди (Бу ЕИнинг иккинчи стратегияси бўлиб, биринчиси 2007 йилда қабул қилинган.) Ҳужжатда Марказий Осиёнинг географик жойлашуви ҳамда Европа ва Осиёни боғлашдаги ўта муҳим роли, унинг улкан энергетик ресурслари, шунингдек, йирик бозор салоҳияти (70 миллиондан зиёд аҳолиси, улардан 35 фоизи 15 ёшдан кичик)ни инобатга олган ҳолда, минтақанинг тобора ўсиб бораётган аҳамияти таъкидланган.

Ўзбекистон “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи” минтақалараро ҳамкорлик форматида ЕИ билан фаол мулоқот олиб бормоқда. Ушбу формат доирасида барқарор ва изчил ривожланиш, хавфсизлик масалалари бўйича музокаралар ўтказилмоқда. Шуниси диққатга сазоворки, жорий йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Самарқандда барқарор ўзаро ҳамкорлик бўйича “Марказий Осиё – Европа Иттифоқи: Глобал шлюз” форматида конференция, шунингдек, ушбу форматда вазирлар даражасида учрашувлар бўлиб ўтади. Самарқандда минтақалараро характерга эга ҳар иккала тадбирнинг биргаликда ўтказилиши Ўзбекистоннинг ЕИ учун стратегик аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

ЕИ билан ҳамкорлик даражасининг юксалиши Марказий Осиёнинг халқаро муносабатлар тизимида мустақил актор сифатидаги субъектлик мақомини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

  1. Европа Иттифоқи Ўзбекистон Президенти раҳбарлигида мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурини бутунлай қўллаб-қувватлайди.
    Сўнгги 5 йилда Брюссель техник ва молиявий кўмак орқали Ўзбекистоннинг ислоҳотлар дастурини қўллашини бир неча бор намоён қилди.

    2022 йил 19 октябрда (Тошкент шаҳрида) Президент Ш.Мирзиёев билан учрашувлар чоғида ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала “Европа Иттифоқи Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган, мамлакатдаги демократик ва ижтимоий-иқтисодий янгиланишларни янада чуқурлаштиришга қаратилган ортга қайтарилмайдиган ислоҳотлар дастурини юқори баҳолашини, уларнинг давом эттирилишини шубҳасиз қўллаб-қувватлашини” таъкидлади.
    Маълумот ўрнида: Европа Иттифоқи 2021–2024 йилларга мўлжалланган молиявий-техник кўмак дастурлари доирасида икки томонлама лойиҳаларни амалга ошириш учун Ўзбекистонга 83 млн евро ажратди. (Таққослаш учун: 2014–2020 йилларда (6 йилда!) 168 млн евро ажратилган эди.)

    1996 йилда қабул қилинган амалдаги Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (ШҲТБ)нинг ўрнига қабул қилиниши мўлжалланган Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенг шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни (КШҲТБ) ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг 2018 йилдан бошланиши томонларнинг ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан юқори даражада манфаатдор эканлигини тасдиқловчи муҳим воқеадир. 2019 йил февралдан буён ўтган давр мобайнида музокараларнинг 10 та раунди ҳамда экспертлар, бош музокарачилар ва ҳукумат аъзолари даражасида 150 дан ортиқ учрашувлар ўтказилди. Шу йилнинг июль ойида ҳужжат бўйича Брюсселнинг тасдиғини олиш ва уни имзолашга тайёрлаш биргаликда олиб борилган ишлар натижаси бўлди.
    Битим Ўзбекистоннинг ЕИ мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштиришга хизмат қилади. Чунки унда ташқи сиёсат, савдо ва инвестициялар, хавфсизлик, зиддиятларни бартараф этиш, ноқонуний миграция, уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш, терроризмга қарши ҳаракатлар ва бошқа масалаларга дахлдор масалаларнинг турли-туман йўналишлари қамраб олинган.
    Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи институционал ислоҳотлар ва барқарор ривожланиш масалалари билан боғлиқ соҳаларда фаол ҳамкорлик қилмоқда.

2022 йил мартда Ўзбекистон вазирлик ва идоралари ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларининг дипломатик ваколатхоналари вакиллари иштирокида 2021–2027 йилларга мўлжалланган янги кўп йиллик индикатив дастурни ишга тушириш бўйича конференция бўлиб ўтди. Анжуман давомида қишлоқ хўжалиги ва “яшил” тараққиётни қўллаб-қувватлаш, инвестицион муҳитни яхшилаш, шунингдек, Оролбўйи минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳаларидаги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу дастур доирасида дастлабки босқичда 2024 йилга қадар 83 миллион евро, шу жумладан 76 миллион – биргаликда ишлаб чиқилган лойиҳалар ва дастурлар учун ҳамда 7 миллион – фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича тадбирларни қўллаб-қувватлаш йўналишида ажратиш режалаштирилган.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари ҳам ЕИ билан ҳамкорликдаги устувор йўналишлардан биридир.

Мазкур йўналишда WECOOP (Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўйича мулоқот) ва CAWEP (Марказий Осиё сув-энергетика дастури) каби дастурлар Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан экология соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигининг муҳим механизмига айланди.
Шу йилнинг охирига қадар Орол денгизининг қуриган тубида 27 минг дарахт кўчатларини экиш орқали Оролқум чўли ва Қорақалпоғистоннинг унга яқин аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш бўйича “Орол денгизидаги менинг боғим” лойиҳасининг аҳамияти ҳам улардан қолишмайди.

Қайд этиш жоизки, Европа Иттифоқи Оролбўйи минтақасидаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишда ёрдам бермоқда. Хусусан, Европа Иттифоқининг молиявий-техник кўмаги доирасида қиймати 5,2 млн евро бўлган “Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондига ЕИнинг ҳиссаси” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

25 йил мобайнида Европа Иттифоқи билан Ўзбекистоннинг 55 та олий таълим муассасалари ва ЕИга аъзо мамлакатларнинг 71 та олий ўқув юртлари иштирокида қиймати 32,2 млн евро бўлган “Темпус” таълим дастурининг 80 дан ортиқ лойиҳалари амалга оширилди.

2014 йилдан буён “Эразмус+” таълим дастури доирасида олий таълим салоҳиятини ошириш бўйича 36,6 млн евролик 43 та лойиҳа молиялаштирилди. Уларга Ўзбекистоннинг 65 та ОТМлари, 20 дан ортиқ тармоқ идоралари ва ташкилотлари ҳамда 117 та Европа олий ўқув юртлари жалб қилинди.

Ҳозирги пайтда республиканинг 43 та, Европанинг 18 та олий таълим муассасалари иштирокида 18 та лойиҳани амалга ошириш давом эттирилмоқда. 2022 йилда Ўзбекистон ОТМлари иштирокида қиймати 4,5 млн евро бўлган 7 та лойиҳа саралаб олинди. Уларда Ўзбекистондан 24 та, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатлардан 18 та, шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан 19 та олий ўқув юрти қатнашмоқда.

ЕИ Марказий Осиёда хавфсизликни таъминлашга муҳим ҳисса қўшмоқда. Чегаралардаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашиш йўналишидаги ҳамкорлик фаол ривожланмоқда. “Марказий Осиёда чегараларни бошқаришга кўмаклашиш дастури” (Border Management Programme in Central Asia) ушбу мақсадга хизмат қилади. Дастур “Марказий Осиёда чегараларни бошқаришнинг самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш” билан бир қаторда, “миграцияни давлат томонидан бошқариш, ҳаракатланиш сиёсати ва савдо-сотиққа кўмаклашиш каби йўналишларни ривожлантириш ва ислоҳ қилишда ҳукуматларга ёрдам кўрсатиш, чегара ва миграция идораларининг имкониятларини кенгайтириш”га мўлжалланган.

Бундан ташқари, ЕИнинг Марказий Осиёда наркотик моддалар тарқалишининг олдини олиш бўйича “КАДАП” дастури доирасида Европа томони МО давлатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва ҳарбийлашган тузилмалари билан уларнинг салоҳиятини юксалтириш, Марказий Осиёда наркотик моддаларининг тарқалишига қарши курашишнинг тарли йўналишларида минтақа мамлакатларининг илғор тажрибаларини ўрганиш борасида конструктив мулоқотни йўлга қўймоқда.

  1. Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан муносабатларида савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳалардаги ҳамкорлик марказий ўринни эгаллайди.
    Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб иқтисодий соҳадаги муносабатлар изчиллик билан ўсиб бориб, ўзаро манфаатли шаклга кирган. Сўнгги йилларда Ўзбекистон ЕИнинг 27 мамлакати билан савдода энг қулай шартлар режимини ўрнатган.

    2021 йилда ЕИнинг “GSP+” Имтиёзлар умумий тизими бенефициари мақомини олиш товар айланмаси суръатларига ижобий таъсир кўрсатди. Ўзбекистон GSP+ тизимининг аъзоси сифатида стандарт GSPга қараганда қўшимча иқтисодий афзалликларга эга бўлади, яъни GSP билан қамраб олинган маҳсулот турларининг учдан икки қисми учун тарифлар тўла бекор қилинади. Бу эса, ўз навбатида, экспортнинг ўсиши ва мамлакатга қўшимча инвестициялар жалб қилишга ёрдам беради. Барқарор ривожланиш соҳасидаги GSP+ мажбуриятлари Ўзбекистоннинг ишончли ва узоқни кўзлаган иқтисодий шерик сифатидаги позициясини янада мустаҳкамлайди.

    GSP доирасидаги имтиёзлардан фойдаланиш даражаси ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 87 фоизни ташкил қилади. Тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечаклар, пластик маҳсулотлар, мева-сабзавот ва ёнғоқ маҳсулотлари енгиллаштирилган имтиёзлардан энг кўп фойдаланаётган товар сегментлари ҳисобланади. Бу эса Марказий Осиёдаги қўшнилари билан таққослаганда Ўзбекистон экспортининг таркибидан аллақачон турли-туман маҳсулотлар ўрин олаётганини кўрсатади.

    Савдо-сотиқ соҳасида ҳам олдинга қараб жиддий интилиш кузатилмоқда. 2016 йилда товар айланмаси 1,98 млрд доллар бўлган бўлса, 2021 йилга келиб ўзаро товар алмашинуви икки бараварга ўсиб, 3,89 млрд долларни ташкил этди. Бунда, шу жумладан экспортда жиддий ўсиш кузатилган – 539,23 млн доллар (+31,3%), импорт эса 3,31 млрдга етган (-4,9%). Ўзаро ҳамкорлик кучайишда давом этмоқда. 2022 йилнинг январь–сентябрь ойларида товар айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 фоизга ошиб, 3,1 млрд долларни (+14,8%), шу жумладан экспорт 619,5 млн доллар (+68,5%), импорт эса 2,5 млрд долларни (+6,5%) қайд этди.
    Экспорт таркибидан текстиль маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари, рангли ва ноқимматбаҳо металлар, пластмасса, озиқ-овқат товарлари ва бошқалар ўрин олган.

    Қайд этиш ўринлики, 2016 йилда ЕИ томонидан “тўқимачилик баённомаси”нинг қабул қилиниши текстиль маҳсулотлари экспорти ҳажмларини жиддий кўпайтириш имконини берди. Жорий йил 9 ойининг ўзида ушбу товарлар экспорти 89,3 фоизга ўсиб, ЕИга ўзбек экспорти таркибида уларнинг улуши 25,5 фоизга етди.

Маълумот ўрнида: «Тўқимачилик баённомаси» 2017 йил 1 июлда кучга кирган ва ЎзР ва ЕИ ўртасидаги шериклик ва ҳамкорлик тўғридаги битимнинг таркибий қисми ҳисобланади. Ҳужжатда ЕИ томонидан ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари транзити, божхона ва солиқ тўловларига нисбатан қўлланиладиган энг қулай режим, шунингдек, ушбу турдаги маҳсулотлар савдосида чекловларни олиб ташлаш кўрсатиб ўтилган.

Ўзбекистонга импорт ЕИ билан умумий товар айланмасида 85 фоизга етган бўлса-да, импорт тузилмасида технологик маҳсулотлар (машиналар ва ускуналар) улуши 42,4 фоизни (1,4 млрд АҚШ доллари) ташкил қилади. Бу эса Ўзбекистон саноатини технологик қайта жиҳозлаш жараёнлари, мамлакат ишлаб чиқариш базасига киритилаётган инвестицияларни кўрсатади.

Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари: Германия (828 млн АҚШ доллари), Чехия (532 млн АҚШ доллари), Литва (507 млн АҚШ доллари), Латвия (367 млн АҚШ доллари), Италия (348 млн АҚШ доллари), Франция (221 млн АҚШ доллари), Нидерландия (191 млн АҚШ доллари) ва Польша (186 млн АҚШ доллари).

Европалик инвесторларнинг минтақага бўлган қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Буни Европа мамлакатлари капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сонининг ўсиб бориш суръатида ҳам кўриш мумкин. Агар 2017 йилда ЕИ мамлакатлари капитали иштирокидаги корхоналар сони 440 та бўлган бўлса, бугунги кунга келиб уларнинг сони 1052 тага етди. Шундан 300 та корхона 100 фоиз Европа капитали асосида ташкил қилинган. Ўсиш суръати 2,4 баробарга тенг.

  1. Европа Иттифоқи Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштириш, Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тиклаш борасида Ўзбекистон томонидан олиб борилаётган сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

    Хусусан, минтақада Афғонистон масаласида ташкил этилган барча халқаро тадбирларда ЕИнинг юқори мартабали вакиллари иштирок этди. Жумладан, 2018 йилда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий комиссари Федерика Могерини “Тинчлик жараёни, хавфсизлик ва минтақавий ўзаро боғлиқлик соҳасида ҳамкорлик” халқаро конференциясида маъруза билан сўзга чиқди. 2021 йилда ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала “Марказий ва Жанубий осиё: минтақавий боғлиқлик” конференциясида иштирок этди. 2022 йилда “Афғонистон: хавфсизлик ва халқаро тараққиёт” Тошкент конференциясида ЕСнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Т.Никлассон қатнашди.

    2021 йилдан бошлаб Марказий Осиё мамлакатлари ва ЕИнинг Афғонистон бўйича махсус элчилари ўртасида ўзаро алоқалар фаоллашди, Афғонистонга қўшни мамлакатлар билан минтақавий платформа ташкил этиш ҳамда Қобул ва қўшни мамлакатларга уч йил ичида 1,2 млрд евро миқдорида ёрдам бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.
    2018 йилда Европа Иттифоқи ЕИ ва Осиё ўртасида ўзаро боғлиқлик стратегиясини чоп этди ва бунда “ўзаро боғлиқлик”ни иқтисодий дипломатиянинг янги концепцияси сифатида эълон қилди.
    Марказий Осиё Европа ва Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг муҳим бўғини ҳисобланади. Минтақавий ҳамкорликка кўмаклашиш ушбу ягона ўзаро боғланган макроҳудуд стратегиясининг асосий жиҳати деб эълон қилинган бўлиб, унинг доирасида Марказий Осиёга табиий боғловчи чорраҳа сифатида қаралади.
    Маълумот ўрнида: Стратегия доирасида транспорт коридорлари, рақамли муносабатлар, энергетика соҳасида кооперациялар ва инсонлар ўртасида алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, минтақа мамлакатлари билан маҳсулотлар, одамлар, капитал ва хизматлар оқимини «қоидалар ва стандартларга асосланган» ҳолда бошқариш бўйича шериклик алоқаларини ўрнатиш кўзда тутилади.

Хулоса: Марказий Осиё минтақаси Европа Иттифоқи учун тобора изчил равишда стратегик аҳамиятга эга бўлиб бормоқда — бу кўп жиҳатдан Тошкентнинг яхши қўшничилик, конструктив мулоқотни қўллаб-қувватлаш ва умумий муаммоларни мулоқот йўли билан ҳал қилишга қаратилган янги минтақавий сиёсати билан биргаликда минтақанинг умумий манфаатлар атрофида жипслашиши билан боғлиқ.
Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи билан ҳам, унга аъзо давлатлар билан ҳам ўзаро муносабатларни фаоллаштириши яқиндан алоқаларда икки томонлама қизиқиш борлигини кўрсатмоқда.
Ўзаро товар айланмасининг ўсиб бораётган кўрсаткичлари, ўтказилаётган самарали учрашувлар, маслаҳатлашувлар, саммит ва конференциялар савдо-иқтисодий, инвестиция ва маданий-гуманитар ҳамкорлик алоқаларида улкан салоҳият мавжуд эканини акс эттиради.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×