Мазкур қонуннинг қабул қилиниши давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқдаЖорий йил 25 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинди ҳамда Сенатга юборилди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Акмал Бурхоновнинг таъкидлашича, агентлик томонидан ўтказилган ўрганишларда давлат хизматида минглаб манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланган. Бироқ ҳозиргача манфаатлар тўқнашувини тартибга солишнинг ҳуқуқий асоси ёки унга йўл қўйганлик учун жавобгарлик белгиланмаганлиги сабабли уларни бартараф этишда қийинчиликлар мавжуд эди.
Ушбу қонуннинг қабул қилиниши давлат идораларида коррупциявий хавф-хатарларнинг бартараф этилишига, энг асосийси — давлат хизматида таниш-билишчилик, қариндош-уруғчиликнинг олди олинишига хизмат қилади, дейилади хабарда.