, кейинги йилларда орттирган тажрибамиздан, илғор хорижий ютуқлардан фойдаланган ҳолда, соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш энг муҳим вазифалардан биридир.
Бу борада мамлакатимизда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган қоидани ҳаётга татбиқ этишда аввало халққа энг яқин касб эгалари сифатида ички ишлар ходимларининг ўзлари барчага ўрнак ва намуна бўлишлари зарур, деб ўйлайман.
Тизимга замонавий технологиялар ва иш услубларни жорий этиш, профессионал етук кадрларни тайёрлаш, соҳа ходимларини ижтимоий ва ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш каби масалаларга алоҳида аҳамият қаратишимиз лозим.
Ички ишлар тизимидаги ислоҳотларимизнинг амалий натижасини соҳанинг ҳар бир ходими, биринчи навбатда, халқимиз ўзининг кундалик ҳаётида сезиши учун барча куч ва имкониятларимизни сафарбар этамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, фидокорона меҳнатингиз, Ватанимиз ва халқимизга садоқатингиз учун барча юртдошларимиз номидан чуқур миннатдорлик билдираман.
Сизларни бугунги қутлуғ байрам билан яна бир бор самимий табриклаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилангизга файзу барака, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти