30.9 C
Узбекистан
Пятница, 18 июля, 2025

Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо ҳамда кузатувчи давлатларнинг Ташқи сиёсат бўйича расмий таҳлилий марказларининг 8-йиғилиши бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Пойтахтимиздаги Форумлар саройида Туркий давлатлар ташқи сиёсий тадқиқотлар марказларининг ТДТ майдонида савдо-иқтисодий кооперация ва транспорт-логистика боғлиқлигини ривожлантириш масаласига бағишланган 8-йиғилиши ўз ишини бугун бошлади.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов очиб берди:

«ТДТ аъзолари ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтиришни таъминлаш зарур.

Шу муносабат билан Президент Мирзиёевнинг ТДТ давлатлари ўртасида савдо ҳамкорлиги бўйича тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи алоҳида эътиборга молик.

Унинг асосий вазифаси ТДТ доирасида савдо алоқалари соҳасидаги “ўсиш нуқталарини” аниқлаш ва улардан фойдаланиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқиш бўлиши мумкин.

“Яшил”, экологик тоза, “энергия тежовчи” технологияларни жорий этиш бўйча ўзаро фаолият кучайтирилиши талаб этилади.
Бунга ТДТ доирасида доимий фаолият юритувчи экспертлар ва IT-мутахассислар платформасини шакллантириш борасидаги ташаббуслар
йўналтирилган.

Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасидаги ўзаро алоқани ривожлантириш ҳам катта аҳамиятга эга.

Шу муносабат билан “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” коридорининг амалга оширилиши, Марказий Осиё давлатларини ТДТ мамлакатларини Хитой ва Жанубий Осиё минтақаси билан боғлай оладиган кўприкка айлантириши мумкин.

Бундан ташқари, яна бир – “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли истиқболли лойиҳасининг амалга оширилиши билан ТДТ
мамлакатлари Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бозорларига чиқиш учун янги, муқобил имко-ният-ларга эга бўлади.

Кўп томонлама самарали ҳамкорлиг-имизни янада ривожлантириш учун академик ва таҳлилий институтлар ўртасидаги алоқани кенгайтириш лозим.

ТДТ доирасидаги ҳамкорлик айнан экспертлар томонидан ишлаб чиқилган механизм ва инструментлар асосида йўлга қўйилиши мумкин.

Биз сиёсий, иқтисодий, савдо, энергетика, транспорт ва коммуникация соҳаларида ТДТнинг мавжуд улкан салоҳиятини самарали амалга ошириш масаласини батафсил кўриб чиқишимиз керак.

Ишончим комилки, биз нафақат буларни муҳокама қиламиз, балки Самарқандда бўлиб ўтадиган ТДТ раҳбарларининг саммитида фойдали ва талабга эга бўлган янги, амалий тавсиялар ва ташаббуслар ишлаб чиқамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан мамлакатимизда илк бор ташкил этилаётган ушбу экспертлар учрашувида Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркия ва Венгриядан етакчи таҳлилий марказлар мутахассислари, шунингдек Туркия савдо-саноат палатаси ва ТДТ Котибияти масъуллари — жами 60 дан зиёд вакил иштирок этади.
Форумга транспорт-логистика компаниялари раҳбарлари, халқаро экспедиторлар, автоташувчилар, логистика уюшмалари вакиллари, мамлакатимиз олий ўқув юртлари, жумладан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия, Тошкент давлат шарқшунослик, Тошкент давлат транспорт университетлари олимлари, мутахассислари ҳам таклиф этилган.»

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×