Жорий йилнинг 17 октябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 18-19 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 8-10о га пасайиши кутилмоқда.
17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8о илиқгача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2о совуқгача, кундуз кунлари 15-20о гача аста-секин пасаяди.
17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиди) бўлади.
17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол
15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.