28.5 C
Узбекистан
Пятница, 18 июля, 2025

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Остона саммитида иштирок этади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,670участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 12 октябрь куни амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди.

Давлатимиз раҳбарини аэропортда Қозоғистон Бош вазири А.Смаилов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

13-14 октябрь кунлари Остонада иккита саммит – Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлислари бўлиб ўтади. Президентимиз уларда иштирок этиб, нутқ сўзлайди.

Саммитлар кун тартибига ўзаро савдони кўпайтириш ва саноат кооперацияси лойиҳаларини илгари суриш, самарали транспорт коммуникацияларини шакллантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш масалалари киритилган.

Ташриф доирасида Ўзбекистон Президенти ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама музокаралар ҳам ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев хорижий делегациялар раҳбарлари билан бирга Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг Остона саммитига бағишланган концертни томоша қилди.

Тадбир аввалида етакчилар самимий мулоқот қилдилар.

«Остона опера» театрида бўлиб ўтган концертда қозоқ миллий куй-қўшиқлари, классик симфониялар, опера ва балетдан намуналар ижро этилди. Уларда эзгулик, дўстлик, тинчлик каби умумбашарий қадриятлар ўз ифодасини топди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Энг кўп тарқалган вирус саратон қўзғатувчиси экани маълум бўлди

Эпштейна-Барр вируси билан зарарланиш саратоннинг бир нечта турларини ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Худди шундай хулосага Хитой ва Халқаро саратон...

Больше похожих статей

×