Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази маълумотига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланди.
Қабул якунига кўра онлайн рўйхатдан ўтган ва таълим йўналишларини танлаган абитуриентлар сони 1 миллион 214 минг 232 нафарни ташкил этди.
Шундан 395 минг 23 нафари — жорий йил битирувчилари, 819 минг 209 нафари — аввалги йиллар битирувчилари.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
Кундузги таълим шакли — 612 минг 530 нафар;
Сиртқи таълим шакли — 565 минг 902 нафар;
Кечки таълим шакли — 27 минг 417 нафар;
Масофавий таълим шакли — 8 минг 383 нафар.