1.7 C
Узбекистан
Понедельник, 13 января, 2025

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети трансформация қилинади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Президентнинг “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” жорий йил 23-июлдаги ПҚ-330-сон қарори қабул қилинди.

Унга кўра:

✅ 2022/2023-ўқув йилидан янги авлод олий таълим муассасаси – “Smart Universitet” концепсияси асосида Университет фаолияти трансформация қилинади.

⏩ Университетда илмий-таҳлилий йўналтирилганлик ва академик яхлитлик таълим технологиялари ҳамда уларни таъминловчи дастурий-аппарат комплекси асосида академик фаолият йўлга қўйилади.

🔄 Ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчи, докторант ва магистрант хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларига илмий стажировка ва малака ошириш учун юборилади.

➡️2025-йил 1-январгача Университет журнали Scopus халқаро илмий-техник маълумотлар базасига киритилади.

☑️ Университет профессор-ўқитувчиларига илмий унвонларни бериш ҳамда уларни ишга қабул қилишда академик мустақиллик негизида берилган илмий унвонлар ва илмий даражаларни тан олиш ваколати берилади.

🗓 2022/2023-ўқув йили иккинчи семестрида Самарқанд давлат университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат шарқшунослик университети ҳамда Тошкент давлат юридик университети билан талабалар алмашинувини назарда тутувчи ички академик мобиллик дастурлари асосида бир семестрга мос таълим йўналишлари бўйича ўқитиш ташкил этилади.

📝 2022/2023-ўқув йилидан иқтидорли талабалар ишлаб чиқариш амалиётини ўташ учун Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига юборилади.

🔘 Университет ҳузурида “Халқаро муносабатлар: сиёсат, иқтисодиёт, ҳуқуқ” журнали таҳририяти ташкил этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг рақобат устунлиги рейтинги ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2024-йилнинг январ-сентябрь ойлари учун ҳудудлар саноатининг...

Больше похожих статей

×