35.4 C
Узбекистан
Понедельник, 7 июля, 2025

Ўзбекистон Халқаро касалликлар таснифи бўйича атамаларни миллий тилга таржима қилиш борасида МДҲ давлатлари орасида энг юқори натижа кўрсатди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги ижроия қўмитаси ва Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Халқаро касалликлар таснифи (ХКТ-11)га ўтиш бўйича Москва шаҳрида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди. Унда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Россия, Беларусь, Арманистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон вакиллари томонидан Халқаро касалликлар таснифи(ХКТ-11)га ўтиш босқичлари бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тақдимотлар қилинди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ушбу соҳада амалга оширилган ишлар ташкилотчилар томонидан юқори баҳоланди.Тадбир давомида келгусида ХКТ-11га ўтиш босқичлари, хусусан, махсус атама ва тушунчаларни миллий тилга таржима қилиш, жорий қилиш ва маҳаллийлаштириш учун идоралараро ишчи гуруҳи тузиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, жорий қилиш босқичларини белгилаш ҳамда ходимлар малакасини ошириш каби вазифалар муҳокама қилинди.

Маълумот учун, ҳозир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда Халқаро касалликлар таснифи бўйича 92 фоизга яқин атама ва тушунчалар ўзбек тилига таржима қилинган. Бу борада мамлакатимиз МДҲ давлатлари орасида энг юқори ўринни эгаллаган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×