22.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 26 мая, 2024

Ўзбекистон-Эрон муносабатларининг янги босқичи сари илдам қадамлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,360участниковПодписаться
- Advertisement -

2022 йил 13 июль куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида парламент қуйи палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.Суҳбат аввалида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раисини юртимизга ташрифи билан самимий қутлаб, икки мамлакат парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги фаолиятига муваффақият тилади.

— Давлатларимиз раҳбарлари ўтган йили сентябрь ойида Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва ноябрь ойида Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитлари доирасида бўлиб ўтган Олий даражадаги мулоқотларда икки мамлакатлар ўртасидаги амалий ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Бу эса икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, транспорт-логистика, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларимизнинг янада ривожланишида муҳим омил бўлмоқда, — деди спикер Н. Исмоилов.

– Ўз ўрнида биз икки мамлакат парламентлари ўртасидаги алоқаларни ҳам янги даражага олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратишимиз керак бўлади. Зеро тарихи, дини, урф-одати ва анъаналари яқин бўлган минтақамиздаги давлатлар ва халқлар ўртасидаги ўзаро дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорликнинг ўрни беқиёс.

Мазкур учрашувлар асносида илгари сурилган таклифларнинг амалий ижроси келажакда икки томонлама савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, транспорт-логистика, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик муносабатларимизни янада ривожланишига хизмат қилади.

Ўз навбатида, М. Қолибоф конструктив ва амалий руҳдаги мулоқотларни изчил давом эттириш, икки томонлама алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шу йўналишдаги мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Ўзаро ишонч руҳида ўтган учрашув чоғида Ўзбекистон-Эрон ўртасидаги парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, уни янги мазмун билан бойитиш, норма ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги амалий ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлашда парламентларнинг ролини кучайтиришга келишиб олди.Эрон парламенти делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференцияларни тақдим этиш тартиблари такомиллаштирилади

«Тадбиркорлик субъектларига субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларни тақдим этиш тартибларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-193-сон, 24.05.2024 й.)...

Больше похожих статей

×