Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон ва 2021 йил 6 декабрдаги 738-сон қарорлари талабларидан келиб чиққан ҳолда, 50-, 109A- ва 86-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати ва жадваллари сонига қуйидагича ўзгартириш киритилди:
🔹 «5-Aвтобус саройи» филиалига бириктирилган 50-сонли «Юнусобод мавзеси 9-даҳа — М.Юсуф кўчаси» автобус йўналишининг ҳаракати дўрмон йўли кўчасидан Т.Малик, Бинокор, Миллий боғ кўчалари орқали «Чингелди маҳалласи» бекатигача ташкил этилиб, йўналиш 50-сонли «Юнусобод мавзеси 9-даҳа — Чингелди маҳалласи» автобус йўналиши деб номланди ва йўналишдаги жадваллар сони ҳафтанинг барча кунларига 5(+1) та этиб белгиланди.
🔹»8-Aвтобус саройи» филиалига бириктирилган 109A-сонли «Чиқурсой темир йўл стансияси — Чорсу метроси» автобус йўналишининг тўғри йўналишдаги ҳаракати Қорасарой, A.Қодирий, Зарқайнар кўчалари орқали «Чорсу метроси» бекатигача ташкил этилиб, қайтиш йўналиши ўзгартиришсиз қолдирилди.
🔹»12-Aвтобус саройи» филиалига бириктирилган 86-сонли «Сергели мавзеси 12-даҳа — Чилонзор буюм бозори» автобус йўналишининг иш тартиби соат 5:30 дан 21:00 гача, йўналишдаги жадваллар сони шанба ва якшанба кунларига 4(+2) тадан этиб белгиланди.