14.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

Эгмонт гуруҳининг ялпи мажлиси доирасида Ўзбекистон делегацияси томонидан икки томонлама учрашувлар ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 майдаги ПФ-5446-сонли Фармони билан халқаро ҳамкорликни таъминлаш юзасидан белгиланган вазифаларга асосан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент бошлиғи Дилшод Рахимов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси жорий йилнинг 10-15 июль кунлари Латвиянинг Рига шаҳрида бўлиб ўтаётган Эгмонт гуруҳи ишчи гуруҳлари йиғилишлари ва Эгмонт гуруҳининг 28-ялпи мажлисида иштирок этмоқда.

Ушбу ялпи мажлис доирасида Ўзбекистон Республикаси делегацияси томонидан бир қатор хорижий давлатлар делегацияси вакиллари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.Жумладан, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Давлат хавфсизлиги департаменти ҳузуридаги Молиявий тергов бошқармаси бошлиғи Мухаммад Альмуханна билан ташкил этилган учрашув давомида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш йўналишида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.

Учрашув якунида Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва уларга алоқадор жиноятлар юзасидан маълумот алмашиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Эгмонт гуруҳи ялпи мажлиси ва бошқа ихтисослашган халқаро ташкилотлар фаолиятидаги иштироки иқтисодий жиноятларга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан тажриба алмашишга хизмат қилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШ Давлат котиби ўринбосари Узра Зея Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котибининг фуқаролик хавфсизлиги, демократия ва инсон ҳуқуқлари бўйича ўринбосари Узра Зея 19—23 май кунлари Остона ва Тошкентга...

Больше похожих статей

×