16.8 C
Узбекистан
Понедельник, 6 мая, 2024

Президентининг «Пахта ҳосилдорлигини ошириш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларни жорий қилишнинг қўшимча ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори имзоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,300участниковПодписаться
- Advertisement -

Пахта ҳосилдорлигини ошириш бўйича янги тизимни жорий қилиш, пахта етиштиришда илм ва инновацияларга асосланган уруғчилик, нав танлаш, ерга ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ишларини йўлга қўйиш орқали пахта-тўқимачилик соҳасида экспорт ҳажмлари ва даромадни ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Пахтачилик кенгаши ташкил этилди.

📌2022-2023 йилларда пахта майдонларида тупроқ унумдорлигини ошириш ва экологик ҳолатни яхшилаш учун субсидия ажратиш тажрибаси синовдан ўтказиладиган 13 та туманлар рўйхати тасдиқланди.

📌2022-2023 йилларда синов тариқасида тупроқ унумдорлиги ва пахта ҳосилдорлигини ошириш, илмий асосланган алмашлаб экишни ва суғоришнинг янги технологияларини жорий этиш учун Давлат бюджети ҳисобидан ҳар бир гектар майдонга бир миллион сўмдан субсидия ажратилади.

✅Пахтачилик кенгаши раиси (И.Ю.Абдурахмонов) кенгашга юклатилган вазифалар ижроси юзасидан ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот беради;

Пахтачилик кенгаши:

▶️ҳудудда экилган пахта навларининг ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитларига мос мақбулини танлаш, шунингдек, агротехник тадбирларнинг тўғри амалга оширилишини таъминлаш;

▶️пахта экилган майдонлардаги тупроқнинг унумдорлигини ошириш ва самарали ер тайёрлашни ташкил қилиш;

▶️пахта экилган майдонларда органик ва минерал ўғитларнинг қўлланилишини яхшилаш;

▶️пахта экилган майдонларда ғўза касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш бўйича замонавий технологияларни жорий қилиш;

▶️пахта экилган майдонларда замонавий биостимуляторларни қўллаш;

▶️пахта етиштириш жараёнида самарали суғориш тизимини ва тежамкор технологияларни жорий қилиш бўйича қарорлар қабул қилади;

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзияда малака оширди

Ўзбекистон давлат ташкилотлари ходимлари Малайзия техник ҳамкорлик дастури (MTCP) доирасида Куала-Лумпур шаҳрида ташкил этилган махсус ўқув курсини муваффақиятли тамомлади. 22-30...

Больше похожих статей

×