24.6 C
Узбекистан
Понедельник, 21 апреля, 2025

Ўзбекистон Элчиси томонидан Рената Винтерга “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони топширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,450участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикасининг Австриядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Абат Файзуллаев БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитаси аъзоси Рената Винтерга «Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишонини тантанали равишда топширди. Австриялик эксперт ушбу мукофотга “Аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қўшган ҳиссаси учун” номинацияси бўйича муносиб топилди.

Расмий тақдирлаш маросими 2021 йил декабрь ойида “Инсон ҳуқуқлари бўйича таълим: халқаро тажриба ва миллий амалиёт” халқаро конференцияси доирасида бўлиб ўтганди. Гибрид шаклидаги анжуман Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан ЕХҲТ ва БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган.

Конференцияда Миллий марказ директори академик Акмал Саидов Рената Винтерни “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан тақдирлади. Тадбирда таъкидланганидек, Рената Винтер Ўзбекистоннинг узоқ йиллар давомида мамлакатимизда болалар меҳнатига барҳам бериш, болалар ва ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда.

Рената Винтер болалар ҳуқуқи ва балоғатга етмаганларга оид адлия тизими бўйича халқарпо миқёсда таниқли эксперт ҳисобланади. Шунингдек, у Сьерра-Леоне Махсус судининг судьяси ҳамдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент Осиё кубоги ғолибларини «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Ўзининг ёрқин истеъдоди ва профессионал маҳорати, улкан азму шижоати ҳамда мустаҳкам иродасини намоён этиб, Саудия Арабистонида...

Больше похожих статей

×