3.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

Ерларимиз “хат-қалам”и юритилганми? Юритилмоқдами? Ёки юритиладими?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбек – деҳқон фарзанди. Ер ва кўчмас мулк халқимиз ҳаёти ва турмуш тарзининг энг муҳим омили ҳисобланади.

Кадастр хизматининг асосий вазифаси эса ҳар бир ер участкаларини, кўчмас мулк объектларини ҳисобга олиб, унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишдан иборатдир.

Соҳанинг бу ва бошқа янгиликлари билан бўлишиш мақсадида Давлат кадастр палатаси томонидан Тошкент шаҳри Бектемир туманига пресс-саёҳат ташкиллаштирилди. Куннинг биринчи ярмида биз Бектемир тумани маҳаллаларидан бирида қайта хатлов жараёнларининг ўтиши билан танишдик. Хонадон эгалари кадастр мутахассислари уларнинг оғирини енгиллатиб, ўзлари уйма-уй юриб, рўйхат шакллантираётганларидан мамнун эканликларини яширишмади.   

ОАВ вакилларида куннинг иккинчи ярмида бўлиб ўтган кичик давра суҳбати кўринишидаги матбуот анжумани катта қизиқиш уйғотди. Сабаби, бугун Жаҳон банки лойихаси доирасида янги электрон тизим яратилган бўлиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини хатловдан ўтказиш, ҳисобга олиш ҳамда унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Янги тизимда 300 мингдан ортиқ ер участкалари ҳақида маълумотлар киритилиб, эгалик ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

Олдин ер участкасини майдонларини ҳисоблашда қоғозкўринишидаги хариталардан фойдаланган ва унга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказилиши темир китобда юритилиб келинган.

Янги электрон тизимда эса ер участкаларинг тўлиқ маълумотлари шу қаторда ер чегаралари контурлари жойлашиши барчаси рақамлаштирилган ва ҳуқуқий ҳужжатларга мутаносиблиги ягона тизимда жорий этилди. Бунда тизим ер ҳисобини юритилиши – ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ишлари амалга оширилиши, ер муносабатлари соҳасидан ижтимоий барқарорликни ўрнатишда, коррупцион ҳолатларни олдини олиш, қонун устиворлигини таъминлашда  шаффоф тизим сифатида хизмат қилади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мониторинги — мулкчилик шаклидан қатъи назар, ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда, жумладан, ҳайдаладиган экин ерлари, кўп йиллик дарахтзорлар, бўз ерлар, пичанзор ва яйловлар, шунингдек, уларга хизмат қилувчи бошқа ер турларининг (ариқ, зовур, йўл ва бошқалар) ҳолати бўйича кузатув тизими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва экин майдонлари мониторинги мулкчилик шакли, ҳуқуқий режими, хусусияти ва фойдаланиш муддатларидан қати назар, ер фондининг барча тоифаларидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда амалга оширилади ва улар мониторинг объекти ҳисобланади.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар хатлови Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимидаги давлат ер кадастрининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича ер турлари, майдони, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва ижарачилар тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.

 Масалан, Ўзбекистон Республикасининг мавжуд 44.892.351 га ер майдони бугунги кунда 8 тоифа бўйича бўлиниб, тақсимланиб чиқилган. Таъкидлаш жоизки, агентлик ва палата мутахассислари томонидан миқёси кичик бўлмаган ишлар амалга оширилган ва ҳануз ўз давомини топмоқда.  

Давлат кадастрлари палатаси Кўчмас мулк маълумотлар базасида 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига жами 7 965 654 та кўчмас мулк объектлари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлиб шундан:

Якка тартибдаги турар-жойлар сони 6 115 804 тани,  кўп қаватли уйларда жойлашган хонадонлар сони 1 352 135 тани ҳамда нотурар жой объектлари сони 497 715 тани ташкил этади.

Жорий йилнинг 1 чорак ҳолатига кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар сони 8 009 989 тани ташкил этиб, шундан  якка тартибдаги турар-жойлар сони 6 139 012 тани, кўп қаватли уйларда жойлашган хонадонлар сони 1 365 433 тани ҳамда нотурар жой объектлар сони 505 544 тани ташкил этиб, жорий йилнинг 1 январь ҳамда 1 чорак ҳолатига мос равишда кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар 44 335 тага кўпайган. Бунда, якка тартибдаги турар-жойлар сони 32 126 тага, Кўп қаватли уйларда жойлашган хонадонлар сони 13 659 тага ҳамда нотурар жой объектлар сони 8 652 тага кўпайган.

10 102 та кўчмас мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар асослантирувчи сабабларга кўра (давлат эхтиёжлари учун олинган, ихтиёрий бузилганлик ва ҳ.з) кўчмас мулк базасидан чиқарилган.

Изоҳ: Бу мавзуга албатта қайтамиз! Олиб борилаётган ишлар, олдинга қўйилган режалар кўлами биргина кичик материалда акс топмаслиги айни ҳақиқат.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×