3.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 24 ноября, 2024

“Дунё янада одил бўлиши мумкин” – Режеп Таййип Эрдоғаннинг машҳур китоби ўзбек тилида чоп этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Туркия президентининг қатор мамлакатларда оммалашган “Дунё янада одил бўлиши мумкин” номли китоби иккинчи бор ўзбек тилида нашр этилди. Маълумотларга кўра, китоб дунёнинг кўплаб тилларига ўгирилган ва турли давлатларда катта тиражларда чоп этилган.

Китобни ўзбекчага ўгирган таржимон, филология фанлари доктори, профессор Маъруфжон Йўлдошев:

–Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг ушбу китоби биринчи марта Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи олдидан ўзбек тилига таржима қилиниб, чоп этилган эди. Чекланган миқдорда чиққанлиги учун “Янги аср авлоди” нашриёти китобни кўп сонда нашр қилишни таклиф қилди. Китоб нашр қилингандан бери инглиз, араб, немис, француз, рус, испан каби кўплаб тилларга таржима қилинган ва дунё китобхонлари орасида оммалашган. Энди ўзбек китобхонлари ҳам мазкур китобни ўзбек тилида ўқиш имконига эга бўлди. 

Умуман, дунёда бугун сиёсий китобларга, сиёсатчиларнинг асарларига қизиқиш катта. Режеп Таййип Эрдоған ушбу китобида глобал сиёсат, айниқса, дунёнинг етакчи мамлакатлари юритаётган сиёсат, қочқинлар масаласи, халқаро терроризм ва исломга қарши муаммоларга тўхталган.

У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг қонунийлик, функционаллик, таъсирчанлик, қамраб олувчилик, вакиллик ва бошқарув муаммоларига ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашида кенг қамровли ислоҳот ўтказиш зарурлиги ҳақидаги фикрларини қаламга олган.
Хусусан, китобда қуйидаги сатрларни ўқиш мумкин: 

«Болалар ўлдирилаётган дунёда ҳеч ким бегуноҳ эмас».

“Шафқат қаҳат бўлиб турган замонда бизларга адолатнинг тимсоли, виждонларнинг овози бўлишдек масъулият тушмоқда”.

“Бизнинг тафаккуримизга кўра, дунёнинг мувозанати, озодлиги ва бахтиёрлиги адолат билангина қоимдир. Дунёнинг янада адолатли бўлиши учун ҳам умид ва ишонч берувчи дунёвий тизимга эҳтиёж бор. Барча камчиликларига қарамай, зарурий ислоҳотлар ўтказилса, БМТ тузилмасини бу борадаги энг мақбул ташкилот сифатида қабул қилиш мумкин деган фикрдамиз”.

“Адолат, ҳузур, ишонч, барқарорлик фақатгина маълум мамлакатларда яшаган инсонларнинг ҳақи эмас. Дунёмизда яшаётган 7-8 миллиард инсоннинг ҳар бири бу ҳуқуққа, имконларга эга бўлиши керак. Маъсум болаларнинг, аёлларнинг, инсонларнинг қони нопок сиёсий ҳисоб-китоблар туфайли оқишда давом этгани сари инсониятнинг виждони ҳузур топмайди, топа олмайди ҳам”.
“Адолат бутун жамиятлар учун умумий қадрият ҳисобланади. Маданият, тамаддун ва динга ажратмасдан барча ижтимоий ва сиёсий тизимлар адолатни марказда тутувчи тузумни бунёд этишга ҳаракат қилишган”.

Китоб  филология фанлари номзоди, доцент Абдумурот Тиловов ва менинг иштирокимда ўзбекчага ўгирилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги ислоҳотлар таҳлили ва 2030 йилга мўлжалланган стратегик мақсадлар

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директори Обид Хакимов Тошкентда бўлиб ўтган халқаро конференцияда Ўзбекистонда сўнгги беш йилда амалга оширилган...

Больше похожих статей

×