I-Тошкент халқаро инвестиция форуми (ТХИФ) 2 мингдан ортиқ иштирокчиларни – жаҳоннинг 56 мамлакатидан йирик инвесторлар ва юқори мартабали меҳмонларни бирлаштирди.
Форум доирасида Савдо, иқтисод, инвестициялар, техника, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги ўртасидаги Ҳукуматлараро комиссиясининг 5-йиғилиши, “Саноат кооперацияси ўтказилди.
Форум якунлари бўйича 7,8 млрд долларлик аниқ шартномалар ва инвестициявий битимлар пакети имзоланди. Шунингдек, қиймати 3,5 миллиард долларлик лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.
Ушбу Форум Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақаси иқтисодиётига хорижий инвестициялар ва замонавий технологияларни жалб қилиш, шунингдек, минтақа тадбиркорлари ва хорижий ишбилармон доиралар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш мақсадида уларни қизиқтирган йўналишларни кашф этиш учун доимий майдончага айланиши кутилмоқда.