Олам аро тафаккуру маърифатда донг қозонган буюк авлод вакиллари бўлишмиз ўлароқ, спорт тамаддуни бешиклари-да бизда тебраниб, бугунда замонавий кўриниш олган спорт турларимиз, ундаги фаолиятимиз, ютуғу мағлубиятимиз туб илдизи борлигини унутмаслигимиз лозим. Бунинг учун эса давлатимиз сиёсати тинмай ишланизлар олиб боратёгани билан бир қаторда кўплаб тадбирлар ташкиллаштиргани сўзимизнинг исбот талаб қилинмаган тасдиғидир, аслида.
Кунни ўзгача бошланишига сабаб мазкур байрам марафони ҳақида аввал ҳам ёзган эдик. Бугун эса анчадан буён кутилиб, тайёргарлик кўрилаётган бирдамлик ва аҳиллик байрами старт олди.
ШҲТ Тошкент халқаро яриммарафон трассаси Халқаро марафонлар ва югуришлар ассоциацияси (AIMS) сертификатига эга трассада ўтказилди. Спорт мусобақаси дастурига 3 км ва 21 км бўлган 2 та масофа киритилган. Ғолибларнинг умумий мукофот жамғармаси 138 миллион сўмни ташкил этади. (ярим марафон учун 126 миллион сўм, 3 км масофага 12 миллион сўм).
Ёшу-қари, аёлу-эркак, ҳаттокида имконияти чекланганлар ҳам ўзгача завқ билан иштирок этган бугунги югуриш тадбири чинакамига бирдамлик байрамига айланди. Эл ардоғидаги машҳур спортчиларимизнинг марафончиларга намуна бўлиб, илдам ҳаракат қилиши эса ўзгача шукуҳ бағишлади.
Марафоннинг старт ва финиш чизиғи Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чорраҳаси (“Ҳумо Арена” муз саройи)да бўлиб, ШҲТ Тошкент халқаро ярим марафонининг йўналиши пойтахтнинг марказий кўчалари яъни Нукус, Абдулла Қодирий ва Абай бўйлаб ўтди.
10 км масофада эркаклар ва аёллар ўртасида 1-3 ўринларни эгаллаган сиҳтирокчилар пул мукофотлари (1-ўрин – 3 миллион, 2-ўрин – 2 миллион, 3-ўрин – 1 миллион сўм) ва медаллар билан тақдирландилар.
Марафон масофасини белгиланган вақт ичида босиб ўтган иштирокчилар марра медалига сазовор бўлишди.
Марра ва финиш олдида ташкиллаштирилган кичик ярмарка ва саҳнадаги бошловчилару, “Мақом” ансабли чиқишлари кайфиятга кўтаринкилик улашди!