36.7 C
Узбекистан
Вторник, 8 июля, 2025

Тошкент транспорт йўналишлари кенгайтирилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,660участниковПодписаться
- Advertisement -

Йўналишлар тармоғини мақбуллаштириш, йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш мақсадида, 2022 йил 7 мартдан бошлаб:

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ томонидан Мирзо Улуғбек кўчасида жойлашган «Буюк Ипак Йўли» метро бекатидан қуйидаги вақтинчалик йўналишлар ҳаракати тажриба тариқасида ташкил этилди:

«Буюк Ипак Йўли» метроси -«ТТЗ». Йўналиш ҳаракати «Буюк Ипак Йўли» метро бекатидан Мирзо Улуғбек, Феруза, Юзработ кўчалари орқали ТТЗ бекатигача;

«Буюк Ипак Йўли» метроси -«Юнусобод деҳқон бозори». Йўналиш ҳаракати «Буюк Ипак Йўли» метро бекатидан Мирзо Улуғбек, Дўрмон йўли, Янгишаҳар кўчалари орқали «Юнусобод деҳқон бозори» бекатигача;

«Буюк Ипак Йўли» метроси — «Машинасозлар» метроси. Йўналиш ҳаракати «Буюк Ипак Йўли» метро бекатидан Мирзо Улуғбек, Тараққиёт 2-тор кўчалари орқали «Машинасозлар»метроси бекатигача;

«Буюк Ипак Йўли» метроси -«Олой бозори». Йўналиш ҳаракати «Буюкк Ипак Йўли» метро бекатидан Мирзо Улуғбек, Мустақиллик, Шахрисабз, Амир Темур шох кўчалари орқали «Олой бозори» бекатигача ташкил этилди.

Йўналишлардаги жадваллар сони «Mercedes-Benz Low Floor» русумли автобуслар асосида фақат иш кунларига 1 (бир) та, йўналишларнинг иш тартиби соат 8:30 дан 10:00гача ҳамда соат 19:00 дан 21:00 гача этиб белгиланди.

Йўналишларда транспорт хизматлари «5-Автобус саройи» филиали томонидан кўрсатилади.

2022 йил 18 мартдан бошлаб эса:

«12-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 48-сонли «Новатор ИЧБ — Ал Хоразмий мавзеси» автобус йўналишининг ҳаракати Қипчоқ, Қўрғонтепа кўчалари орқали (Ёрқин Ҳаёт маҳалласига кириб чиқмаган ҳолда) икки томонлама ташкил этилганлигини;

«18-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 114-сонли «Ибн Сино 2-мавзеси — Тўқимачилик комбинати» автобус йўналишининг иш ва шанба кунидаги иш тартиби соат 5:30 дан 22:00 гача, якшанба кунидаги жадваллар сони 6 та, иш тартиби соат 6:00 дан 22 :00 гача этиб белгиланганлиги;

«2-Автобус саройи» филиалига бириктирилган 14-сонли «Тошкент вокзали — ТТЗ бозори» ва 83-сонли «Юнусобод мавзеси 6-даҳа — Эксковатор заводи бекати» автобус йўналишларининг жадваллар сони:
14-сонли автобус йўналиши — Иш куни 10(+1) та, шанба куни 9(0) та, якшанба куни 9(0) та;
83-сонли автобус йўналиши — Иш куни 8(+1) та, шанба куни 7(+1) та, якшанба куни 6(+1) та этиб белгиланганлигини;

«4-Автобус саройи»филиалига бириктирилган 8-сонли «Сергели 7-мавзеси — Чилонзор мавзеси 25-даҳа» автобус йўналишининг «Сергели 7-мавзеси» оҳирги бекати «Олчазор маҳалласи» бекатига ўзгартирилиб, йўналиш номи 8-сонли «Олчазор маҳалласи — Чилонзор мавзеси 25-даҳа» автобус йшналиши деб номланганлигини маълум қиламиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×