15.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди

Наврўз байрами тадбирлари доирасидаТошкент шаҳрида Ижтимоий туризм ассоциацияси ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Ногиронлар ва ногиронлиги бўлган шахслар тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.  Марказнинг асосий мақсади ногирон ватандошлар ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия тадбирларини ўтказишдан иборат.

Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ижтимоий туризм ассоциациялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
 

Ногиронлар ва ногиронлиги бўлган шахслар тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш марказининг асосий вазифалари:

 • инклюзив туризмни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;

 • ногиронларнинг ҳаракатланиши учун шароит яратишга кўмаклашиш;

 • ижтимоий туризм соҳасида давлат дастурлари, ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

 • туристик обектларда имконияти чекланган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш;

 • Самарқанд, Бухоро, Хива, Қорақалпоғистонда қулай туристик йўналишларни ривожлантириш;

 • вазирликлар ва бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда хайрия тадбирларини ташкил этиш

 Ушбу марказ “Тошкент – ​​24” уйидаги «Наврўз» этнопаркида жойлашган.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги “Ижтимоий туризм” ассоциацияси билан ҳамкорликда “Саёҳат барча учун” лойиҳаси доирасида 50 нафар имконияти чекланган фуқаролар учун Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига икки кунлик туристик саёҳатлар ташкил этди.

2022 йил давомида мазкур лойиҳа доирасида 200 кишининг Самарқанд шаҳрига саёҳатларини ташкил этиш режалаштирилган.  Туристлар учун сарфланадиган харажатларнинг 50 фоизи грант маблағлари, 50 фоизи эса хайрия маблағлари ҳисобидан қопланиши тахмин қилинмоқда

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентдаги хонадонлардан бирида ёнғин чиқди

Тошкент шаҳар Учтепа туманида хонадонлардан бирида ёнғин содир бўлди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди. Билдирилишича, кеча, 18 сентябрь куни соат 15:09 да Тошкент шаҳри Учтепа тумани Тақачи кўчасида жойлашган шахсий хонадонда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида пойтахт ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари айтилган манзилга соат 15:14 да етиб борган, соат 15:42 да ёнғин қуршаб олиниб, соат 15:50 да ўчирилган. “Ёнғин оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар йўқ. Айни вақтда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда”, дейилади хабарда. Эслатиб ўтамиз, 18 сентябрь куни тонгги соат 07:28 да Олмазор тумани Уста Ширин кўчасида жойлашган мебель ишлаб чиқариш корхонасида, соат 10:01 да Учтепа тумани Алмоний кўчасида жойлашган тикувчилик корхонасида ёнғин содир бўлган эди.

Больше похожих статей

×