Бугун – ахборот асри. Истеъмолчи сифатида ахборотга бўлган талаб кун сайин эмас, соат сайин тобора жадаллашмоқда. Кеча йўқотилган вақт ўрни бугун қимматга тушиши мумкинлигини аллақачон ҳаммамиз англаб бўлгандекмиз, гўё. Бугунги ахборот алмашинуви даврида аҳоли талабидан келиб, чиқиб Марказий банк томонидан банкларнинг жисмоний шахслар учун мўлжалланган молиявий хизматларини ўз ичига олган ахборот портали ишга туширилди.
Тижорат банкларининг хизматларидан фойдаланишда жисмоний шахслар ўзларига мақбул ва фойдали молиявий хизматни танлаш бўйича оқилона қарор қабул қилишларида қулайликлар яратиш мақсадида www.bankxizmatlari.uz ахборот портали ишга туширилди.
Портал фойдаланувчиларга тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун таклиф этилаётган молиявий хизматлар (кредитлар, омонатлар, валюталарни айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари ва бошқа хизматлар)ни излаш, улар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш, шунингдек, молиявий хизматларни ўзаро таққослаш ҳамда дастлабки ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради.
Ахборот портали тест режимида ишга туширилган.