8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Аномал илиқ кескин совуқ билан алмашади!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан жуда илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши кутимоқда. Ҳарорат фони кўп йиллик қийматлардан 5-7о га юқори бўлади. Бугун кундуз куни ҳаво 12-14о илиқгача, баъзи жойларда 16-18о илиқгача исийди.

Эртага илиқ ҳаво массасининг кириб келиши кучаяди, кундуз кунги ҳарорат 14-17о илиқгача, баъзи жойларда 20-22о илиқгача кўтарилади, кечаси бироз совуқ сақланиб туради. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат республиканинг шимолий ҳудудларига Волга бўйи ҳудудларидан нам ҳаво массаси кириб келиши прогноз қилинмоқда. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Якшанба куни совуқ ҳаво кириб келиши мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, об-ҳаво кескин ёмонлашади. Мамлакатимиз бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, ҳарорат кундуз куни 4-9о илиқгача, шимолда 0-5о илиқгача пасаяди.

4-6 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда чанг тўзон кузатилади, жумладан:

4 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Навоий, Тошкент вилоятларида 18-23 м/с гача;

5-6 февралда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида18-23 м/с гача, Навоий, Тошкент, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Якшанба куни тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Тоғли автомобиль йўлларда қор уюмлари ва кўриниш ёмонлашиши кутилмоқда. Эҳтиёт бўлинг!!!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×