25.3 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Аҳоли учун сув истеъмоли меъёрлари соддалаштирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳалқ фаровонлигини ошириш, аҳолининг яшаш шароитларини янада яхшилаш, давлат идоралари томонидан кўрсатиб келинаётган ҳизматларни янада такомиллаштириш ва соддалаштириш ҳамда бюрократик тўсиқларни, коррупцион ҳолатларни бартараф этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилиб келинмоқда.

Жумладан, ичимлик ва оқова сув соҳасида кўрсатилаётган хизматлар сифатини тубдан яхшилаш, барча тоифадаги истеъмолчилар учун қулай, соддалаштирилган ва шаффоф ҳисоблаш тизимини жорий этиш бўйича бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда.

Ҳозирги кунга қадар истеъмолчилар ичимлик ва оқова сув ҳизматларидан фойдаланишида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан қарийб 200 турдан ортиқ тасдиқланган истеъмол меъёрлари мавжуд эди.

Истеъмолчилар ичимлик ва оқова сув ҳизматларидан фойдаланишда соддалаштирилган ва шаффоф ҳисоблаш тизимини жорий этиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 3 январ куни 3-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан, мавжуд қоидаларга тегишли ўзгартиришлар киритилиб, меъёрлар тўлиқ оптималлаштирилиши таъминланди.

Қарорга асосан, аҳоли томонидан автотраспорт воситалари, йирик қорамол, от, қўй-эчки ва паррандалар учун аввал ҳисобланаётган истеъмол меъёрлари тўлиқ ҳисобдан чиқариб ташланди.

Натижада, жорий йилнинг 1 февраль кунидан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланувчи аҳоли истеъмолчиларига 4 турдаги қуйидаги истеъмол меъёрлари қўлланилади,

Хусусан:

  • ичимлик сувини кўча колонкасидан ташиб ичувчилар учун киши бошига кунлик 50 литр;
  • ичимлик сув тармоғига уланган, сув бериш жадвали асосида сув бериладиган хонадонлар учун киши бошига кунлик 200 литр;
  • ичимлик суви тармоғига уланган хонадонлар учун киши бошига кунлик – 350 литр;
  • сув сепиш ва суғориш майдонининг ҳар 1 метр квадрати учун кунлик 15 литр этиб белгиланди.

Сув ҳисоблагичсиз ичимлик сувидан фойдаланувчи истеъмолчиларда ҳовуз (бассейн), микроиқлим ёки фаввора мавжуд бўлганда, ичимлик сув истеъмоли ҳажми ичимлик сув қувурининг сув ўтказиш қуввати бўйича ҳисобланади.

Бу каби ҳолатларда, истеъмолчиларга ичимлик сувидан ҳисоблагичлар орқали фойдаланиш тавсия этилади. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, сув ҳисоблагичидан фойдаланиш ичимлик суви харажатларини камида 2 баробардан 20 баробаргача қисқартирилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, сув таъминоти ва оқова сув хизматлари борасида ҳудудингизда коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз, “Ўзсувтаъминот” АЖ комплеанс-назорат бошқармасининг 55 коди билан 503-10-55 “Ишонч телефони”га, stopcorruption@umail.uz электрон почтасига ва @UzsuvAnticorruptionBot телеграм ботига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ичимлик сувидан тўғри ва самарали фойдаланишимиз, бу ҳар биримизнинг инсоний бурчимиздир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Марғилонда илк бор инклюзив ижодий фестиваль ташкил этилди

Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда Қарши, Тошкент, Андижон, Нукус ва Марғилондаги «Zamin Creative» студияларининг янги иштирокчилари...

Больше похожих статей

×