7.3 C
Узбекистан
Среда, 27 ноября, 2024

Пластик карталарни фирибигарлардан ҳимоя қиламиз

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугунги кунда пластик карталаримиз бизнинг энг катта ёрдамчимиз, кичик шахсий сейфимиздир. Бироқ, бугунги кунда «пластик»ларимиз маблағларига кўз олайтираётганлар ҳам кўп орамизда, афсуски. Картадаги пулни улардан ҳимоя қилиш учун кўплаб йўллар ва технологиялар ихтиро ва ташкил қилинган. Фирибгарнинг тузоғига тушмаслик учун ҳар доим бешта муҳим хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш керак.

Биринчи қоида. Пароль ва кодларингизни ҳеч кимга айтманг.
Картанинг ПИН-коди, CVC-/CVV-коди (Visa va Mastercard учун картанинг олд тарафидаги махфий коди), амал қилиш муддати ва бошқа маълумотларини ҳеч кимга айтманг!

Иккинчи қоида. Банк картангизга СМС-хабарномасини уланг.
Ҳар доим ҳисоб операцияларингизни кузатиб боринг. Барча фаол карталарингиз бўйича СМС-хабарнома хизматини улаб қўйинг!

Учинчи қоида. Антивируслардан фойдаланинг.
Антивирус дастурини Сиз фойдаланадиган барча мосламаларга — компютерингиз, планшетингиз ва мобил телефонингизга ўрнатиш жуда муҳимдир!

Тўртинчи қоида. Маълумотни қайта текширинг.
Картангизга боғлиқ бўлган муаммолар (блокировка, тўловлар рад этилиши)ни қайта текширинг»

Бешинчи қоида. Хавфсиз веб-сайтларни танланг.
Фақат тасдиқланган веб-сайтларга киринг. Сизга СМС-хабарлар орқали ёки электрон почтангизга номаълум “хайрихоҳ”лардан келган интернет ҳаволаларга кирманг!

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бахтиёр Саидов Исроил элчисига Цви Коганнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашиб, Цви Коганнинг вафоти муносабати билан “чуқур...

Больше похожих статей

×