“Эл-юрт умиди” жамғармаси илғор хорижий давлатлар нуфузли университетлари ва илмий марказларида бакалавриат, магистратура ва докторантурада таълим олиш учун 2022 йилги 1-стипендия танловини эълон қилади!
Муддати: 2022 йил 10 январдан – 10 февралга қадар
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Ўзбекистон Республикаси учун энг устувор соҳалар учун 420 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!
“Эл-юрт умиди” жамғармаси 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:
бакалавриат таълим дастури учун 120 нафар,
магистратура таълим дастури учун 180 нафар,
докторантура таълим дастури учун 120 нафар стипендиялар ажратишини маълум қилади.
Барча таълим дастурлари бўйича ногиронлиги бўлган шахслар учун камида 20 та ўрин ажратилиб, бундай ёшларимизга алоҳида эътибор қаратилади.
Номзодларнинг ҳужжатлари 2022 йил 10 январдан – 10 февралга қадар, республиканинг барча ҳудудлари вакиллари учун ягона тартиб ва тенг имконият асосида, онлайн режимда ва электрон тарзда қабул қилинади.
Саралаш босқичлари 2022 йил 10 февралдан – 10 мартга қадар давом этади.
Онлайн ҳужжат топшириш платформасида батафсил ёритиб берилган: http://admission.eyuf.uz/
Тўлиқ маълумот билан «Эл-юрт умиди жамғармаси« веб-саҳифасида танишишингиз мумкин.