27 май куни Навоий вилоятида Сенатнинг Мудофаа ва ҳавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар берди.
Унда “Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ушбу қонунни қабул қилиш зарурати бир қатор омиллар билан асосланади.
Хусусан, 2018 йилнинг январида ташкил этилган президент ДХХ фаолияти Ўзбекистон президентининг ёпиқ қарорлари билан тартибга солинган бўлиб, очиқ тарздаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмас.
ПДХХ ҳарбий хизматчилари ҳамда қўриқланувчи шахсларнинг хавфсизлигини таъминлашга жалб этилган бошқа ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ва куч ишлатувчи тузилмалар ходимлари томонидан хизмат вазифаларини бажариш вақтида ўқотар қуролни қўллашнинг аниқ тартиби белгиланмаган.
“Қонуннинг қабул қилиниши президент давлат хавфсизлик хизмати фаолиятини такшил этиш учун шаффоф ҳуқуқий базани яратиш, фуқароларнинг президент давлат хавфсизлик хизмати билан ўзаро муносабатлардаги ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон қонун ҳужжатларини МДҲ давлатлари билан имзоланган халқаро шартномаларга мувофиқлаштириш имконини беради”, — дейилади хабарда.