Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, мансабдорларга хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди.
Энди:
— Вазирлар, давлат қўмиталари раҳбарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 2000 баравари (490 миллион сўм)дан;
— Уларнинг ўринбосарлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — 1500 баравари (367,5 миллион сўм)дан;
— Туман ва шаҳар ҳокимлари хизмат автотранспортининг энг юқори нархи — БҲМнинг 1000 баравари (245 миллион сўм)дан;
— Давлат бошқаруви органларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек, туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хизмат автотранспорти нархи — БҲМнинг 700 баравари (171,5 миллион сўм)дан ошмаслиги белгиланди.
Хизмат машиналарининг меъёр чегаралари ташкил этилиб, лимитдан ортиқча автоуловлар аукцион савдоларига қўйилади.
Бу хабар Коррупцияга қарши кураш агентлигининг telegram канали (https://t.me/antikor_uzb/279) да жойлаштирилган.
Кузатамиз..