8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Америкалик сармоядорлар Ўзбекистондаги ютиш имкони бўлган барча судларда «ютқаздилар»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳаннамга йўл: Ҳамма Америка корхоналари ўз ҳудудидан қувиб чиқарилади. Ҳақиқат озгина умидни сақлаб қолади …

Илгари сизларга ер усти метро линиясини қурилиши пайтида йўл қўйилган қонуннинг қўпол равишда бузилиши тўғрисида хабар бериб, бундан жабр кўрган “ALTROMARK” МЧЖ ХК Тошкент туманлараро иқтисодий суди ва Тошкент шаҳар иқтисодий судининг қарорларига нисбатан навбатдаги шикоятини кўриб чиқишда фақат республика Олий суди судяларининг муросаси ва ваколатига умид қилаётганини хабар қилган эдик.

Афсуски, улар беҳуда умид қилишган экан! 2021 йил 5 апрелда Олий суд судлар коллегиясининг йиғилиши бўлиб ўтди ва қарор қабул қилинди — «ALTROMARK» МЧЖ ХК ни чет эллик инвесторга тегишли ҳудуддан кадастр ҳужжатлари асосида чиқариб юбориш тўғрисидаги ноқонуний суд ҳужжатлари ўз кучида қоладиган бўлди.

Инвестор учун бундай суд қарорининг қабул қилиниши шуни англатадики, охир-оқибат ҳақиқий булдозерлар олдидан чиққан барча ишлаб чиқариш биноларини, офис биносини ва уларга халақит берадиган барча нарсаларни йўлдан олиб ташлайди. Яна қандай қилиб?! Суд қарорлари бор, улар эса ижро этилиши керак!

Шундай қилиб, бугун суд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сонли Фармони фақат расмиятчилик сифатида қабул қилинганлигини очиқ-ойдин намойиш этди. Амалда бу фармон ишламаяпти, чунки учта (!) Инстанция судлари ушбу Фармон талабларини тўлиқ инобатга олмадилар.

Хусусан, судлар ушбу Фармоннинг 2-банди талабларини мутлақо эътиборсиз қолдиришди, унга кўра «ер участкаларини олиб қўйишда жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган турар жой ва ишлаб чиқариш бинолари, бошқа иморатлар ва иншоотларнинг бузилишига кўчмас мулкнинг бозор қиймати ва олиб қўйиш сабабли мулкдорга етказилган зарарнинг ўрни тўлиқ қопланганидан кейин рухсат берилади».

Бу қандай содир бўлади… Суд биринчи инстанция суди томонидан кўриб чиқилган, Олий суд коллегияси йиғилиши вақтида аллақачон ҳақиқий эмас деб топилган баҳолаш ҳисоботини ҳисобга олиши, шунингдек, расмий сабабларга кўра, Олий суд буни эътиборсиз қолдириши мумкин деб ҳисоблаган ва шунингдек, корхонага жуда катта миқдордаги маблағни тўлашни назарда тутадиган жорий баҳолаш ҳисоботини эътиборсиз қолдириши мумкин эди.

Яна бир муҳим жиҳат — ҳатто суд томонидан кўриб чиқиш учун қабул қилинган баҳолаш ҳисоботида ҳам хорижий корхонага компенсация тўлаш учун қуйидагилар кўзда тутилган: саноат мажмуасининг (биноларнинг) қиймати, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг нархи, янги жойга кўчиб ўтиш харажатлари, ишламай қолиши сабабли йўқолган фойдани тўлаш. Ушбу рақамларнинг барчаси ҳисоботда тўланадиган сифатида акс эттирилган.

Шунга қарамай, суд чет эл компаниясига тўланиши керак бўлган товон пули — саноат мажмуаси нархининг фақатгина бир қисмини олгани, ер участкасига (ёки шунга ўхшаш участкага) ҳуқуқнинг қийматини (натура шаклида), кўчириш харажатлари ва йўқотилган фойда учун компенсацияни олмаганига эътибор қаратишни хоҳламади. Арраланган дарахтлар, йўқ қилинган коммуникациялар. Ва буларнинг барчаси — ҳали Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан тўланмаган жуда катта суммалар. Агар суд юқоридаги Президент Фармони талабларига риоя қилган бўлганида, у ҳеч қачон корхонани чиқариб юбориш тўғрисида қарор чиқармаган бўлар эди, чунки Фармонда талаб қилинганидек, давлат корхонага етказилган зарарни тўлиқ қоплаб бера олмади.

Агар Олий суд 2021 йил 5 апрелдаги қарорига асосан ҳатто баҳолаш буюртмачиси «Шаҳар активларни бошқариш маркази» ДУК эмас, балки чет эл компаниясининг ўзи бўлганлигини инобатга олмаса, бундай қўпол қонунбузарликлар тўғрисида нима дейиш мумкин. Қандай қилиб мамлакат Олий суди бундай хатоларга йўл қўйиши мумкин? Суд ўзи баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдимикин?

Шунингдек, суд «Шаҳар активларни бошқариш маркази» Давлат унитар корхонасини тўлақонли даъвогар бўла олмайди дея, корхонанинг даъвосини умуман инобатга олмади. Чунки ер участкаларини мусодара қилиб олиш ва бинобарин, мулкдорларни кўчириб юбориш ҳуқуқи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ваколатига киради, бу ишда эса шаҳар ҳокимлиги даъвогар эмас, балки мустақил даъволарга эга булмаган фақат учинчи томон холос.

Лекин процессуал Кодекснинг қоидаларига қатъий риоя қилиши лозим бўлган суд уларни инобатга олмаяпти. Ва ҳар учала инстансияда хам.

Суд, шунингдек, ушбу қарорда корхона номи, унинг кўчмас мулки ёки ҳеч бўлмаганда у жойлашган кўчанинг номи ҳеч қандай кўрсатилмаганлигига қарамай, ишлаб чиқариш мажмуаси Тошкент шаҳри хокимининг қарорига мувофиқ бузиб ташланганлигини асоссиз равишда белгилаб ўтди. Ва қарорга мувофиқ равишда мусодара килинган ер участкаси чегаралари ҳақида ҳокимликдан топографик маълумотларни талаб қилишни суд зарур деб ҳисобламади. Аслида эса хеч бўлмаганда, ер участкасини олиб қўйилиши амалда бўлиб ўтганлиги ва тегишли барча ҳужжатлар мавжуд эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак бўлса-да.

Шунингдек, мамлакатнинг бош суди Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 16-ноябрдаги 911-сонли қарори билан тасдиқланган ер участкаларини олиб қўйиш ва мусодара килинган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектларининг эгаларига компенсация тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом қоидаларини истаган холларда бузилишига йул куйиб бермокда.

Шундай қилиб, суд унга мурожаат қилиб,  мулкдор олиши мумкин бўлган компенсация турларини санаб ўтади ва негадир маблағларни банк ҳисоб рақамига ўтказиш мумкинлигини таъкидлайди (худди юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китобларда бошқача ҳолатлар ҳам мавжуд бўлиши мумкиндек).

Аммо мулк эгаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги ўртасида мажбурий равишда нотариал тасдиқланган битим тузилишини назарда тутувчи ушбу Низомнинг 36-банди суд томонидан бирон сабабга кўра бутунлай эътиборсиз қолдирилди. Эҳтимол, бу ҳам талабларни қондиришдан бош тортиш тўғрисида муқаррар хулосага олиб келиши мумкиндир (?)

Ушбу суд ишлари натижасида ер участкаларининг олиб қўйилишида хусусий мулкдорлар, хорижий инвесторлар ва саноат корхоналарининг ҳуқуқлари ҳеч кимни қизиқтирмаслиги аниқ бўлди. Давлат манфаатлари ҳамма нарсадан устун. Шунинг учун яқин келажакда хусусий мулк ҳуқуқини ҳурмат қилиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

Албатта, хорижий инвестор ва бошқа ҳар қандай инвестор буни тўғри қабул қилади: ёқмаяптими, сизни ҳеч ким ушлаб тургани йўқ! Ҳамма ҳаммаси учун Расмийлар қарор қабул қилади, чунки қонунларни ҳар хил талқин қилиш мумкин, давлат манфаатлари орқасида яшириниш, мамлакатнинг оддий фуқароларига ғамхўрлик қилиш ва баланд шиорлар остида мол-мулкни жавобгарликсиз ўзлаштириш.

Шундай қилиб, муҳтарам Президентимизнинг даъватлари ва ваъдаларига қарамай, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги савол америкалик инвесторларнинг оғзида риторик саволга айланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×