8.7 C
Узбекистан
Вторник, 26 ноября, 2024

Ўзбекистонликларни илиқ, аммо ёмғирли кунлар кутмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун, 2 апрель куни Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида кечаси ҳавода ва тупроқда -1…-2 даражагача бўлган совуқ кузатилди, бундай совуқ бўлишининг сабаби совуқ антициклондир, у республика ҳудудига Ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудларидан кириб келди.

Кундузи антициклон шарқга қараб силжийди ва Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, ҳаво +12…+17 даражагача исийди.

3 апрель куни илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди, кечаси ҳарорат 0…+5 даража илиқни ташкил этади, кундузи ҳарорат +19…+22 даражагача кўтарилади, бу апрель ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматларидан 2-3 даража юқори. 

Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

4 апрель куни нам ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳаво ҳарорати +8…+13 даража илиқни ташкил этади, кундузи +11…+16 даража илиқдан юқори бўлмайди. 

Шимолий ҳудудларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва момақалдироқ билан кузатиладиган атмосфера фронти кечқурун бўлиб ўтади. 

Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида кечаси ва кундузи 5 апрелда ёмғир ёғиши сақланиб туради.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 4-5 апрелда ёмғир ёғиши кучли бўлади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудларда сел келиши мумкин.

2-4 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг 1600 метрдан юқори тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×