11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Uzbekistan Airways юк олиб ўтиш қоидаларини ўзгартирмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

28 мартдан Uzbekistan Airways барча йўналишларда Piece Concept (юклар сонига кўра) тартиби бўйича олиб ўтиладиган юк меъёрларини киритмоқда. Бу ҳақда авиакомпания Матбуот хизмати хабар берди.  

Мазкур тартиб Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларига нисбатан татбиқ қилинмайди.

Бизнес синфи:

– 3 ўлчов суммаси бўйича 32 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган юк, (INF) ўрни берилмаган чақалоқ учун 3 ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган юк;

Иқтисод синфи:

– 3 ўлчов суммаси бўйича 23 кгдан ошмаган ва габарити 158 см дан ошмаган оғирликдаги 1 рўйхатга олинган юк, (INF) ўрни берилмаган чақалоқ учун уч ўлчов суммаси бўйича 10 кгдан ошмаган ва габарити 115 смдан ошмаган 1 рўйхатга олинган юк;

Қўл юки:

Иқтисод синфи – 1 ўрин учун 8 кг;
Бизнес синфи – 1 ўрин учун 10 кг.

Қўл юки ўлчами уч ўлчов суммаси бўйича 115 смдан ошмаслиги лозим.

Истисно ҳолатлар:

Ўзбекистон – Истанбул/Дубай/Шаржа ва орқага қайтиш йўналишларида олиб ўтиладиган юк меъёри Weight concept (оғирлигига кўра) тартиби бўйича амал қилади. Шу билан бирга Истанбул/Дубай/Шаржага/дан бўлган ўтувчи халқаро йўналишларда олиб ўтиладиган юк меъёри PC бўйича қўлланилади (истисно Ўзбекистоннинг шаҳарларига/дан – Истанбул / Дубай / Шаржа ва орқага қайтиш ўтувчи йўналишларида олиб ўтиладиган юк меъёри Weight concept тартиби бўйича қўлланилади);

Нью-Йорк ва Пекин учун олиб ўтиладиган юк меъёри ўзгаришларсиз қолади (истисно Тошкент — Нью-Йорк ва орқага қайтиш йўналишида 2021 йил 28 мартдан сотув учун қайтарилмаслик шарти билан иқтисод синфи тарифлари бўйича 23 кгдан ортиқ бўлмаган 1 PC олиб ўтиладиган юк меъёри белгиланади).

Чиптани сотиб олишда тарифларни қўллаш шартлари ва қоидалари билан танишиб чиқиш сўралмоқда.

1 КОММЕНТАРИЙ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×