11.6 C
Узбекистан
Понедельник, 25 ноября, 2024

Эндиликда “загран” паспортни исталган ҳудуддан олиш мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,060участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йил 1 июндан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш экстерриториал тамойил асосида амалга оширилади.

Бу ҳақда президентнинг “Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгилаб қўйилди.

Ҳужжатга мувофиқ, жорий йил 1 майдан бошлаб хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш учун ариза-анкетани ва давлат божини электрон шаклда ЯИДХП орқали тўлаш мумкин. 

2021 йил 1 июндан 16 ёшга тўлган шахсларга ID-карталари бериш уларни солиқ тўловчи сифатида ҳамда пенсия тизимида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда амалга оширилади.

2021 йил 1 июлдан эса солиқ органларида солиқ тўловчиларнинг ҳисобини юритиш жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР)дан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.

Маълумот учун, 2021 йил январдан ўзбекистонликларнинг чет элга чиқиши фақат хорижга чиқиш биометрик паспорти билангина амалга оширилиши белгилаб қўйилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Жорий йилнинг 9 ойида хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажми 1,6 баробар ошди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳудудларда асосий капиталга инвестициялар...

Больше похожих статей

×