- Advertisement -
Мадагаскар пойтахти Антананариво шаҳридаги стадион олдида юзага келган тиқилинчда 12 киши ҳалок бўлди. Яна 80 киши яраланган. Ўн кишининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Бареа стадионига кираверишда бир неча юзлаб мухлислар тўпланиб қолган. Полиция оломонни бошқара олмади. Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ишламоқда.