Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда фуқаролар Ш.Р., С.И. ва бошқалар дори воситаларини дорихоналардан ташқарида муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро М.А.га Чилонзор тумани “Бунёдкор” шоҳ кўчасида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 3 000 дона “Nicоzone S” ва 800 дона “Инфера” номли хорижда ишлаб чиқарилган дори воситаларини 9 минг 600 АҚШ долларига сотган вақтларида ушланиб, уларнинг ёнидан жами 8 турдаги 9 минг 720 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.