31.5 C
Узбекистан
Пятница, 17 мая, 2024

“Вконтакте”, Twitter ва WeChat шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов беряпти – Ўзкомназорат

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,330участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотларга ноқонуний равишда ишлов бераётгани учун “Mail.ru Group”, “Twitter Inc” ва “Tencent-Inc” компанияларига тегишли кўрсатмалар берилди. Бу ҳақда Ўзкомназорат Ахборот хизмати маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ваколатли давлат органлари томонидан 2021 йил май ойида ўтказилган мониторинг натижасида “Mail.ru Group” компаниясининг “Вконтакте”, “Twitter Inc” компаниясининг “Twitter” ҳамда “Tencent-Inc” компаниясининг “WeChat” ижтимоий тармоқларида Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотларига “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига риоя этмаётган ҳолда ишлов берилаётгани аниқланган ва бу ҳақида Ўзкомназоратга хулоса киритилган.

“Вконтакте”, “Twitter” ва “WeChat” ижтимоий тармоқларида ўзбекистонликларининг шахсига доир маълумотларга қонун талабларига зид равишда ишлов берилаётгани учун Ўзкомназорат томонидан “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонуннинг 27-1-моддаси талабларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан “Mail.ru Group”, “Twitter Inc” ва “Tencent-Inc” компанияларига кўрсатмалар берилди”, – дейилади Ўзкомназорат хабарида.  

Маълумот учун, мазкур 27-1-модда Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг алоҳида шартларини тартибга солади.

Унга кўра, оператор Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ишлов беришда, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида ишлов беришда уларнинг жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган техник воситаларда ҳамда белгиланган тартибда Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилган шахсга доир маълумотлар базаларида йиғилишини, тизимлаштирилишини ва сақланишини таъминлаши шарт.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида...

Больше похожих статей

×