8.9 C
Узбекистан
Вторник, 26 октября, 2021

Журналистга таҳдид қилган Қаршининг “замначальник” и интизомий жазога тортилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,450участниковПодписаться

Жорий йил 16 апрель куни Қарши шаҳрида ўз журналистик фаолиятини олиб бораётган “Дарё” сайти мухбирига таҳдид қилган Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари А.Шаймарданов интизомий жазога тортилди.

Қашқадарё вилояти ИИБ хабарига кўра, юқоридаги вазиятни ўрганишлардан сўнг А.Шаймардановнинг Ички ишлар органларининг “Интизом устави” ва ИИВнинг 82-сонли буйруғи билан қабул қилинган “Ички ишлар органлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари”нинг тегишли бандлари ҳамда ИИО фаолиятини тартибга солувчи меъёрий буйруқлар талабларини қўпол равишда бузганлиги аниқланган. Шунингдек, у “фуқароларда ИИОларига нисбатан салбий фикрлар уйғонишига сабабчи бўлган”.

Юқоридагиларни инобатга олиб Қарши шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг ўринбосари А. Шаймардановга нисбатан “Қаттиқ ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилган.

Бундан ташқари, мухбир (О.Қўлдошев)ни 1-сонли ИИБга олиб борган профилактика инспектори ва ППХ батальони бўлинма командирига нисбатан улар бошлиғининг топшириғини бажарганлиги, яъни ИИВнинг амалдаги меъёрий буйруқлари талаблари асосида ҳаракат қилганлиги учун ҳеч қандай ҳуқуқий жавобгарлик белгиланмагани маълум қилинди.

Хизмат текшируви хулосаси нусхаси ва тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун Қарши шаҳар прокуратурасига юборилган.

“Ҳолат юзасидан қизиқтирган саволлар ёки асослантирилган далилларингиз бўлса, прокуратура органларига мурожаат қилишингиз маълум қилинади”, — дейилади вилоят ИИБ хабарида.

1 КОММЕНТАРИЙ

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сайлов 2021 дастлабки натижалари эълон қилинди

Куни кеча бўлиб ўтган муҳим сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Алишер Навоий номидаги симпозиумлар...

Больше похожих статей

Рус