24.2 C
Узбекистан
Пятница, 20 сентября, 2024

Тошкентга кириб келаётган $10 мингдан ортиқ қалбаки купюралар тўхтатиб қолинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,820участниковПодписаться
- Advertisement -

ДХХ идоралари томонидан қалбаки хорижий валюталарни Ўзбекистонга олиб кириш ва муомалага чиқаришга қарши тезкор ўтказилган тезкор тадбирларда Андижон ва Наманган вилоятларида 17 минг АҚШ долларидан ортиқ қалбаки купюралар муомаласига чек қўйилди.

Хабар қилинишича, Андижон шаҳрининг Янгибозор ҳудудида жойлашган савдо мажмуасига 4 нафар фуқаро келиб, нархи 1100 АҚШ доллари бўлган “Iphone 12” русумли уяли алоқа телефонининг 9 донасини 9900 АҚШ долларига сотиб олмоқчи бўлишади ва сотувчига келишилган пул маблағини беришади. Бироқ, сотувчи улар берган хорижий валюта сохта эканлигини билиб, пулларини қайтариб беради.

Қалбаки долларни ўтказиш бўйича хийлалари иш бермаган тўртовлон энди пулларни арзонроқ нархда ҳақиқий валютага алмаштириш учун Тошкент шаҳри томон йўлга чиқишади.

ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда ўтказилган тезкор тадбирда мазкур шахслар келаётган автомашина Тошкент вилоятининг Юқоричирчиқ туманида тўхтатилди. Текширув давомида улардан қалбаки 10100 АҚШ доллари процессуал тарзда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, Наманган вилояти Уйчи туманида яшовчи фуқаро Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи шериги билан Наманган шаҳридаги акциядорлик тижорат банки ходимининг ишончига кириб, ўзларида мавжуд бўлган катта миқдордаги қалбаки АҚШ долларини унга банкдаги детектор орқали текшириб кўришини, агар қурилмадан ўтса уларни ҳақиқийсига алмаштириб беришини, эвазига ҳар 1000 АҚШ доллари учун унга 200 АҚШ долларидан беришларини айтишади.

ДХХ ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда икки қонунбузар шахс қалбаки 7050 АҚШ долларини ҳақиқийсига алмаштириш учун банк ходимига берган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Таъкидлаш лозимки, ҳар икки ҳолатдаги қалбаки долларлар 50 долларлик купюралардан иборат бўлиб, улар хориждан контрабанда йўли билан Ўзбекистонга олиб келинган.

Ҳозирда ушбу фуқароларга нисбатан қўзғатилган жиноятлар ишлари доирасида қалбаки хорижий валюталарнинг келиб чиқиш манбалари ва уларнинг республикамизга олиб кирилишига алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Больше похожих статей

×